Latest news

19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  7 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  2 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  5 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  4 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  2 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  6 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  41

Ишонинг, яхши одамлар кам эмас News

Ишонинг, яхши одамлар кам эмас

Патрис Эвра – Италияга бўлган сафари ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборгани ҳақида.

«1998 йил, мен 17 ёшда эдим. Дўстларим билан қандайдир мусобақада иштирок этаётган эдик. Шунда бир киши ёнимга келиб, "Торино"да кўрикдан ўтишни истайсанми", — деб сўради. Мен у инсонни деярли танимасдим. Билганим фақатгина Парижда унинг ўз ресторани борлиги эди. Аммо рози бўлдим. У менга қўнғироқ қилишини айтди ва хайрлашди. Албатта, мен ҳеч қандай қўнғироқ бўлмайди деб ўйлагандим ўшанда.

Лекин у ваъдасининг устидан чиқди ва биз Туринга йўл олдик. "Торино" менга шартнома таклиф қилмади, лекин кўрикда учинчи дивизион клуби директори бор эди. У мени жамоасига чақирди.

Мен Парижга қайтдим ва Сицилиянинг кичик бир жамоаси мен учун жаннат эшикларини очишини ҳаёл қила бошладим. 

Аммо унга етиш осон бўлмасди. Менга жамоа Италия шимолида тоғли зоналарда машғулот олиб боришини айтишди. Мен умримда бирор марта ҳам бегона мамлакатга бир ўзим кетмагандим. Италиянча гапирмасдим, қўлимда бир парча қоғоз билан йўлга тушдим. Ўша қоғозда онамнинг телефон рақамлари ёзилганди. Аввал Миланга етиб бориш ва у ердан бошқа транспортга ўтириш зарур эди. 

Миланга етиб келдим, улкан таблога кўзим тушди. Чиптамга қарадим, яна таблога қарадим. Мен чиқишим керак бўлган поезд қани?

Шунда олдимга бир нотаниш одам келди. Бир кўзи кўрмас экан, ўзи Сенегалданман деди. "Яхшимисан оғайни? Адашиб қолдингми? Анчайин ҳомушсан».

Мен қаерга боришим кераклиги, қайси томонга юришни билмаётганимни айтдим ва чиптани кўрсатдим. «Сенинг поездинг бир соат олдин кетиб бўлди».

У онамга қўнғироқ қилди, нима бўлганини айтиб берди. Табиийки, ойижоним ҳавотир ола бошладилар ва саросимага тушиб, мени ортга, Парижга жўнатиб юборишни илтимос қилди. Лекин ўша нотаниш инсон – у худди фариштадек эди. «Ташвишланманг, эртага уни ўзим тўғри йўналишдаги поездга чиқариб юбораман», - деди.

Кейин биз унинг уйига бордик. Мен уникида овқатландим, ётиб ухладим. Эрталаб соат олтида ўша киши мени уйғотди ва вокзалга олиб борди, қайси поездга чиқишимни ҳам кўрсатди. Мен у инсон кимлигини ўшанда ҳам, ундан кейин ҳам била олмадим. Лекин умримнинг охиригача ундан миннатдорман.

Йўл-йўлакай бошқа бир муаммо юзага келди. Мен қайси бекатда поезддан тушишим кераклигини билмасдим. Қўлимдаги қоғозда бекат номи ёзилган, лекин тилни билмаслигим сабабли ҳар сафар поезд тўхтаганда атрофдагиларнинг "бошини қотиришни" бошлардим.

Охир-оқибат поездда фақат мен ва уч нафар черков ходималари қолди. Учинчи ёки тўртинчи саволдан кейин уларнинг ҳам жонига текканимни тушундим, лекин охири етиб бордим. Поезддан тушдим ва ҳайратдан карахт ахволда эдим. 

У ерда буткул ҳеч нима йўқ эди. Ҳаттоки ўриндиқлар ҳам. Фақатгина шамол эсарди. 

«Ана энди йўқолиб қолганим аниқ. Ёрдам бергани на Миланда қолиб кетган фаришта, на қўнғироқ қилгани телефон, умуман ҳеч ким йўқ эди. Нима қилсам экан?»

Кутишга қарор қилдим. Беш дақиқа, ўн, ўттиз... Бир соат, икки соат... Ҳеч ким мени кутиб олиш учун келмасди. Қуёш ботиб, кун қоронғулаша бошлади.

Орадан олти соат ўтди.

Мени олиб кетиш учун машина келди, ичида клуб директори. «Кечирасан, кечирасан. Биз сени поездга кеч қолдинг деб ўйлагандик. Бла-бла-бла». У мени меҳмонхонага олиб келди ва машғулот учун махсус кийимларимни берди. Уларни кийиб ойнага қарадим… «Наҳотки!». Ўша лаҳза мен дунёдаги энг бахтли болакай эдим. Ойимга қўнғироқ қилдим. «Ойи, ишонасизми? Бизга таом тортиляпти. Бу ерда қошиқ, вилка, барчаси уч хилдан экан!»

Онам йиғлаб юборди».

Ўша инсон бўлмаганда, нима бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман. Ваҳоланки, унга менинг ҳеч қандай фойдам тегмади. Яхши одамлар кам эмас, ишонинг. Мен бунга ишонаман!"


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика