Latest news

17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  6 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   5 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  6 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  7 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1

Исабоев ва Рекун машғулотларда қатнашишди News

Исабоев ва Рекун машғулотларда қатнашишди

Бугун “Андижон” жамоамизнинг Тошкентдаги иккинчи йиғини ниҳоясига етди.
Мазкур йиғин давомида таркибда бир қатор янги ўйинчилар синовдан ўтказилди. Йиғиннинг сўнгги кунларида таркибда яна иккита футболчи пайдо бўлди. Машғулотларда дарвозабон Элдор Исабоев ва ярим ҳимоячи Сергей Рекун иштирок этишди. “Нефтчи”нинг собиқ посбони саналган Исабоев бунгача “Локомотив” сафида шуғулланиб жамоа билан шартнома ҳам имзолаб бўлганди. Аммо “Локо”даги ўзгаришлар натижасида Исабоев жамоадан кетишга қарор қилди. “Пахтакор”га тегишли бўлган Сергей Рекунни жамоа бу йил ҳам ижирага беришни лозим топмоқда. Ёдингизда ўлса, Рекун ўтган йили ижара асосида “Гулистон”да тўп сурганди.

Бу футболчилар бугун “Нефтчи” ўринбосарларига қарши кечган назорат учрашувида майдонга тушишди. Лекин улар ўзларини кўрсата олди дейиш қийин. Шу боис Исабоев ва Рекуннинг тақдири ҳали номаълум. Эслатиб ўтамиз, “Андижон” жамоасининг Тошкентдаги учинчи йиғини 24 февраль куни бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика