Latest news

13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  0 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  2 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  12 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1

Ироқ - Ўзбекистон 0:1. Матнли трансляция News

Ироқ - Ўзбекистон 0:1. Матнли трансляция

Ироқ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

90. Ўйин тугади! Ўзбекистон Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этди!

88. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Акмал Шораҳмедов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев тушди

86.
Жарима тўпини Рашидов амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди.

85. Огоҳлантириш. Ироқ.
Маҳди Карим

82. Хавфли вазият! Ҳасановнинг диагонал пасини Рашидов дарвозага йўллади, тўпни Муҳаммад Ҳамид қайтарди!

80. Ўзгариш. Ироқ.
Саад Абдул Амир ўрнига Жастун Ҳекмат тушди

79.
Лутфулла Тўраев марказда тўпни рақибдан олиб қўйиб Насимовга узатди, бироқ Баҳодир ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан

78.
Ироқ ҳужумкорликни оширди. Жамоа ҳисобни тенглаштирмоқчи

76. Саад Абдул Амир Фарруҳ Сайфиевни йиқитди. Ўйин давом этади. Хавфли вазият! Жасур Ҳасанов жарима майдони ичида пайдо бўлди ва тўпни шерикларига узатди, ҳимоячилар ҳушёр ўйнашди

75.
Лутфулла Тўраевнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди

74. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Санжар Турсунов ўрнига Сардор Рашидов тушди

72.
Ироқ бош мураббийи Радҳи Шенашиел асабий тарзда майдон четида шогирдларига йўл йўриқ кўрсатмоқда

70. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Игорь Сергеев ўрнига Баҳодир Насимов тушди

68.
Юнус Маҳмуд томонига узатилган тўпни Кримец боши билан қайтариб хавфни бартараф этди

68.
Майдонга Баҳодир Насимов тушишга тайёрланмоқда

67.
Ироқликлар бор кучлари билан ҳисобни тенглаштиришга уринишмоқда...

64. Хавфли вазият!!! Ироқнинг жуда хавфли ҳужуми! Дургам Исмоил чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва шеригига тўпни узатди. Амжад Ҳалафнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Суюнов қайтара олмади, лекин тўп ҳам ноаниқ йўналиш олди!

63.
Биринчи бўлимда пенальтидан гол ура олмаган Али Баҳжат тўп учун курашда шикастланган кўринади унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

61. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Бугун терма жамоа сафида ўзининг 50-учрашувини ўтказган Виталий Денисов ўрнига Фарруҳ Сайфиев тушди

59. Хавфли вазият! Денисов рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлиб зарба берди, бироз ноаниқ!


57. Ўзгариш. Ироқ. Ҳумам Тариқ ўрнига Аҳмад Ясин тушди

55. Элдорбек Суюнов ҳозир хатога йўл қўйди, яхшиям Юнус Маҳмудов вазиятдан фойдалана олмади. Кападзе майдонни тарк этгач сардорлик боғичи айнан Суюновга ўтди

54. Терма жамоамиз тезкор комбинациялар билан рақиб ҳимоясини шошириб қўя олди, бироқ узоқ давом этган тўп узатишлардан сўнг хатога йўл қўйилди ва тўп йўқотилди.

50. Энди Юнус Маҳмудни Муллажонов ён чизиқ ёнида йиқитди. Тажрибали ҳужумчи майдонга тушгач сардорлик боғичини тақиб олди. Жарима майдонимиз ичига ошириб бериллган тўпни Суюнов осонгина ушлаб олди

49. Жасур Ҳасанов чап қанотдан олдинга интилди, уни Осама Жаббор қўполлик билан тўхтатиб қолди.

47. Ироқнинг иккинчи бўлимдаги илк ҳужумини Кримец қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима тўпини Дургам Исмоил амалга оширди, ноаниқ.

46. Ўзгаришлар. Ироқ сафида майдонга Юнус Маҳмуд, Амжад Ҳалаф, Осама Жаббор ва Маҳди Карим майдона тушди

46. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Тимур Капдзе ва Азиз Ҳайдаров ўрнига Жавлон Иброҳимов ва Лутфулла Тўраев майдонга тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча терма жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

45. Биринчи бўлимда зарбалар бўйича 4:3 Ўзбекистон олдинда

44. Хавфли вазият!!! Ҳасанвнинг пасини Искандеров атайин ўтказиб юборди, марказда пайдо бўлган Турсунов тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

42. Акмал Шораҳмедов биринчи бўлимда анча фаол ва ишончли ўйнамоқда

40. Вакилларимиз тўпни кўпроқ ўзларида ушлаб туришга уринишмоқда. Битта ҳужумчимиз Игорь Сергеев ҳимоячиларга тинчлик бермаяпти

35. Ҳозирча Санжар Турсунов деярли кўринаётгани йўқ. Унга деярли бирон марта ҳам тўп келиб тушгани йўқ. 

32. Дарвоза устуни!!! Али Баҳжатнинг зарбаси устунга тегиб майдонни тарк этди! Ҳисоб ўзгармай қолди!



32. Шавкат Муллажонов Саад Абдул Амирни ўз жарима майдони ичиди йиқитди.

31. ПЕНАЛЬТИ! Ўзбекистон дарвозасига!

28. Ўйин темпи бироз тушгандек. Жамоалар бироз қўпол ўйнашмоқда.

25. Шораҳмедов ҳужумга ўтиб жамоамиз учун бурчак тўпи ишлаб олди. Кетма-кет икки бор амалга оширилган бурчак тўплари жамоамизга фойда келтирмади. Бу орада Абдул Қодир Тариқ шифокорлар ёрдамига муҳтож. У Кападзе билан тўқнашиб кетди

24. Очиғи гол урилгунга қадар ироқликлар жуда катта устунликка эга эдилар. Ҳисоб очилгач улар айтарли ҳужум ташкил этишгани йўқ

23. Ўзбекистоннинг ҳужуми, Ҳасанов чап қанотдан олдинга бориб марказга тўпни узатди. Кападзе тўпга атайин тегмади, бироқ унинг ортида турган Сергеевга тўп ўтмади.

21. Жамшид Искандеровнинг урган голини TAS-IX ҳудудида томоша қилинг.



20. Ироқ устози Радҳи Шенашиел ҳам шогирдларига кўрсатмалар бериб бормоқда.

19. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Акмал Шораҳмедов 

18. Ироқ бурчак тўпи ишлаб олди. Миржалол Қосимов ўрнидан туриб йигитларга кўрсатма бермоқда. Бурчак тўпи Али Фаёзнинг кучсиз зарбаси билан тугади. Суюнов ўз ўрнида

16. Бу сафар Азиз Ҳайдаров марказда рақибни йиқитди. Сааж Абдул Амир жабр кўрди, ҳакам ўзига яхши таниш бўлган Ҳайдаровни оғизаки огоҳлантирди

14. Шавкат Муллажонов майдон марказида Абдул Қодир Тариқни йиқитди. Ироқ ҳужум қилишда давом этади. Ҳумам Тариқнинг 18 метрлардан чап оёғи билан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

13. Белгилнган пенальтини Жамшид чап оёғи билан дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади, дарвозабон қарама қарши томонга ташланганди.

13. ГОООООООООООООООЛ! Жамшид Искандеров 0:1!

12. Сергеевга шифокорларимиз ёрдам кўрсатишмоқда. Тўп ёнида Жамшид Искандеров

11. ПЕНАЛЬТИ!!! Аҳмад Иброҳим Игорь Сергеевни ўз жарима майдони ичида йиқитди. Ҳакам 11 метрли жарима тўпини белгилади

10. Ироқнинг ҳужумлари охирига етмаяпти. Лекин устунлик рақиблар томонида тан олиш керак буни .

8. Стадионга келганларнинг каттагина қисми Ироққа мухлислик қилмоқда. Бу табиий ҳолат

6. Термамиз илк бор ҳужумга ўтди. Жасур Ҳасанов ўзининг чап қанотидан олдинга ўтди. Бироқ шерикларига тўп узата олмади. Кейинги ҳужум ўнг томондан ташкил этилди. Шораҳмедовнинг узатган тўпи Муҳаммад Ҳамиднинг қўлига бориб тушди

5. Хавфли вазият! Ҳумам Тариқ жуда ҳам фаол! Ҳозир айнан у жарима майдонимиз ичига ёриб кириб зарба берди, тўп узоқ устун ёнидан ўтиб кетди.

4. Ҳозир Элдор Суюнов жуда совуққон тарзда ҳаракат қилди. У тўпни Муллажоновга рақиб устидан ташлаган ҳолда узатди. Ҳомади Аҳмад сал қолса тўпни олиб қўярди

4. Дастлабки дақиқаларда араблар тўпни ўзларида кўпроқ сақлаб туришибди. Футболчиларимиз асосан ҳимояланишмоқда.

2. Ироқнинг навбатдаги ҳужумга ўтиши. Ён чизиқдан ташлаб берилган тўп учун курашда Шораҳмедов Ҳумам Тариқдан устун келди, рақиб ҳимоячимизни қўполлик билан тўхтатиб қолишдан бошқа чораси қолмади. 

2. Илк ҳужумни рақибларимиз ташкил этишди. Ўнг қанотдан Ҳумам Тариқ олдинга ўтиб шерикларига тўпни оширди, Али Ҳуснининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

1. Ироқликлар бугун яшил, Ўзбекистон эса оқ рангли футболкаларда ўйнашади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Иккала жамоа майдонга тушиб келишди. Ўйин бошланиши учун барчаси тайёр

- Ўйинни интернет орқали томоша қилмоқчи бўлганлар учун ҳавола.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.


Ироқ - Ўзбекистон 0:1
25 декабрь 2014 йил. Шаржа. "Ҳолид бин Муҳаммад" стадиони
ГОЛ:
Жамшид Искандеров 13 пенальти, - 0:1.
Амалга оширилмаган пенальти:
Али Баҳжат 32 (устун)
Ҳакамлар:
Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад, Муҳаммад Ал Ҳаммади, Ҳасан Ал Маҳри, Муҳаммад Ал Заруни (барчаси БАА).

Ироқ:
20.Муҳаммад Ҳамид, 2.Аҳмад Иброҳим, 3.Али Баҳжат, 5.Али Фаёз (26.Осама Жаббор, 46), 7.Ҳомади Аҳмад (10.Юнус Маҳмуд, 46), 11.Ҳумам Тариқ (9.Аҳмад Ясин, 56), 15.Дургам Исмоил, 21.Саад Абдул Амир (16.Жастун Ҳекмат, 80), 23.Волид Салим, 27.Али Хусни (19.Маҳди Карим, 46), 29.Абдул Қодир Тариқ (24.Амжад Ҳалаф, 46).
Захира: 1.Али Ясин, 12.Жалол Ҳассан, 4.Саад Натиқ, 6.Самиҳ Саид, 7.Саиф Салман, 13.Набил Сабоҳ, 14.Салом Шокир, 18.Ала Абдулзаҳро, 25.Марван Ҳусин

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 3.Шавкат Муллажонов, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавлон Иброҳимов, 46), 9.Игорь Сергеев (16.Баҳодир Насимов, 70), 10.Жамшид Искандеров, 17.Санжар Турсунов (15.Сардор Рашидов, 74), 18.Тимур Кападзе (13.Лутфулла Тўраев, 46), 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 61), 23.Акмал Шораҳмедов (20.Шуҳрат Муҳаммадиев, 88).
Захира: 21.Акбар Тўраев, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Анзур Исмоилов, 8.Воҳид Шодиев, 11.Наврўзбек Алимов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов 19, Маҳди Карим 85.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика