Latest news

17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  3 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  7 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  4 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2

Ироқ бош мураббийи: "Футболчилардан телефонни тортиб ололмайман" News

Ироқ бош мураббийи: "Футболчилардан телефонни тортиб ололмайман"

15 январь куни Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида Осиё Кубоги 3-тури доирасидаги Ироқ - Эрон учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб унда Ироқ бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Ҳумам Тариқ қатнашди.

"Гуруҳдаги дастлабки икки ўйиндан сўнг 6 очко тўпладик. Кейинги босқичга чиқиб бўлдик. Барчаси аъло даражада. Таркибдаги барча ўйинга тайёр, ҳеч қандай жароҳатлар йўқ. Бизда ҳеч қандай босим йўқ. Эртага чиройли баҳс бўлади деб ўйлайман, ўйлайман эмас аниқ шундай бўлади", - деб гап бошлади Сречко Катанец.  




Кейинги босқичда кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Эртага майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

Карлуш Кейруш 7 ёки 8 йилдан буён Эронни бошқармоқда. Мен Ироққа келганимга атиги 4 ой бўлди холос. Шу боис бизни таққослаш нотўғри. Эрон сафида топ футболчилар жуда кўп буни биламиз, бироқ биз ҳам осонгина таслим бўлмаймиз.

"Персеполис"ни узоқ йиллар бошқарган Бранко Иванкович билан алоқаларимиз ажойиб. Аммо ишонтириб айтаманки ундан Эрон терма жамоаси ҳақида маълумот олганим йўқ.

Футболчилар кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказмоқда? Ҳозир шундай замон. Техникалар ривожланиб бормоқда, шу боис мен футболчилардан телефон ёки планшетини олиб қўя олмайман", - дейди Катанец.




"Эрон кучли жамоа. Уларга қарши чиройли баҳс бўлади. Яратган қўлласа эртага 3 очкога эга чиқамиз. Барча йигитлар бунга тайёр", - дейди Ҳумам Тариқ.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика