Latest news

12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  3 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  9 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  6 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  5 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Ньюарк аэропортига узоқ вақт қўнолмади  5 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  20

Ироқ бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин орқали Японияга қарши тайёрланмоқчимиз" News

Ироқ бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин орқали Японияга қарши тайёрланмоқчимиз"

Ўзбекистон - Ироқ ўртоқлик учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб Ироқ бош мураббийи Радҳи Шенаишиел ва жамоа сардори Юнус Маҳмуд иштирок этди.
"Осиё Кубогига тайёргарлик босқичида Ўзбекистонга қарши ўйинлар жуда катта аҳмиятга эга. Учрашувни ўтказиш борасида Ироқ томони таклиф билан чиққан. Сабаби айнан Ўзбекистонга билан ўйинлар орқали Японияга қарши жиддий таёргарлик олиб бормоқчимиз. Фаластинни аутсайдер деб айта олмайман. Лекин гуруҳдан чиқиш учун Япония, Ироқ ва Иордания кураш олиб борса керак", - деб гап бошлади Радҳи Шенаишиел.

"Мусобақадаги мақсадимиз гуруҳдан чиқиш ва имкон қадар узоқроққа бориш. Бунинг учун таркибда ҳеч қандай йўқотиш йўқ".

"Ўзбекистон билан ўйин ҳақида нима дея оламан? Ушбу жамоа 2011 йилги қитъа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган. 4 йил ичида жамоа янада шакллангани кўриниб турибди. Ўзбекистон Осиё Кубогида узоқроққа боришига ишонаман. Терма жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи жуда кучли. Ярим ҳимояда бир қатор тажрибали легионерлар борлигини биламиз", - дейди Ироқ бош мураббийи.


2007 йил Осиё Кубогини қўлга киритган Юнус Маҳмуд Ўзбекистон билан ўйинда натижа умуман аҳамиятга эга бўлмаслигини айтиб ўтди.

Юнус Маҳмуд: "Осиё Кубоги бу фаолиятимдаги сўнгги катта мусобақа бўлиши мумкин. Шу боис қаттиқ меҳнат қилаяпман. Ёшларга йўл-йўриқ кўрсатишга уринаяпман. Дастлабки вазифамиз гуруҳдан чиқиш. Кейинги босқичда эса рақибларга қараб имкон қадар узоқроқ босқичга боришни истаймиз. Ўзбекистон клубларига қарши бир неча марта ўйнаганман. Улар асосан техникага таянган ҳолда, тезкор пас ошириш орқали ўйнашади. Ўртоқлик учрашувида ҳеч қандай натижа қўйилмаган. Муҳим мусобақага жароҳатларсиз ва тўлиқ тайёр бўлиб етиб бориш зарур".

Эслатиб ўтамиз, Ироқ ва Ўзбекистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 25 декабрь куни бўлиб ўтади.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика