Latest news

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Ироқ - БАА. Превью News

Ироқ - БАА. Превью

Осиё Кубоги учинчи ўрин учун ўтадиган Ироқ ва БАА ўртасидаги баҳс Ньюкасл шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Ироқ гуруҳда Иордания (1:0) ва Фаластинни (2:0) мағлуб этди, Японияга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда Радҳи Шенаишил шогирдлари Эронни пенальтилар сериясига мағлуб этиб ярим финалга чиққан. Ярим финалда Ироқ Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

БАА эса "C" гуруҳида Қатар (4:1) ва Баҳрайнни (2:1) таслим қилди, Эрон (0:1) ютқазиб қўйди. Чорак финалда араблар амалдаги Осиё чемпиони Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди - 5:4. Ўтган босқичда БАА мусобақа мезбони Австралия олдида ожиз қолди - 0:2.

Ироы ўз тарихида саккизинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2007 йил қайд этилган. Ўша йил ироқликлар қитъа чемпиони бўлишганди.

БАА учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 22 марта тўқнаш келган. Ироқнинг ҳисобида 8та ғалаба бор, 5 ўйинда БААнинг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда томонлар дуранг ўйнашган.

Ушбу жамоалар Осиё Кубоги доирасида икки марта ўйнашган. Ироқ ҳисобида ҳам, БАА ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор.

3-ўрин учун ўйин
Ироқ - БАА
30 январь 2015. Ньюкасл. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Иброҳим Муборак (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Бенжамин Жон Уильямс (Австралия)


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика