Latest news

15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  7 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  10 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  1 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  13 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  8 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   43 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  7 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  17 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  62 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  34

Иқтидорни пайқай олмаётган мураббий News

Иқтидорни пайқай олмаётган мураббий

Маълумки, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.
Бунда ўсмирларимиз Фаластин ва Яманга қарши майдонга тушишади. Унгача эса 18 сентябрда Қатар билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 

Мана шу ўйинлар учун ҳали ўсмирларимизнинг рўйхати эълон қилингани йўқ. Лекин бизга маълум бўлишича, терма жамоа устози Темур Олимхўжаев “Машъал”дан ёш иқтидор эгаси Адҳам Абдуллаевни чақирмасликни маъқул кўрган. Мураббий “Машъал” футбол мактабидан уч нафар футболчини таклиф этди. Булар – Илҳом Алижонов, Раҳим Шарипов ва Абубакир Муртазоев. Лекин улар орасида Адҳам Абдуллаев йўқ.

Аслини олганда, ҳужум чизиғида тўп сурадиган Адҳам иқтидорли футболчилар сирасига киради. Унда голни сезиш қобилияти жуда кучли. Таққослаш учун Жамшид Искандеров ўз ёшида ва тўп сураётган чизиғида қанчалик кучли бўлса, Адҳам Абдуллаев ҳам ўз тенгқурлари орасида шунчалик зўр. Буни мен Адҳамнинг ўйинларини бир неча бор кўрган журналист сифатида айтяпман.

Лекин мана шундай иқтидор эгасини негадир Темур Олимхўжаев терма жамоага чақирмаяпти. Тўғри, унда маълум вақт олдин юраги билан боғлиқ муаммолар бўлди ва шундан сўнг “Машъал” футбол клуби раҳбариятининг кўмаги туфайли футболчи даволаниб чиқди. Ҳозир эса у бемалол тўп тепмоқда.

Шу йилнинг август ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор-79” анъанавий хотира турнирида “Машъал-98” ҳам қатнашиб, мусобақада иккинчи ўринни эгаллади. Ва ушбу мусобақанинг “Энг яхши ҳужумчиси” деб айнан Абдуллаев Адҳам топилди. “Машъал-98” бош мураббийи Николай Лапанинг айтишича, турнир давомида Адҳамнинг ўйинлари терма жамоа бош мураббийида илиқ таассурот қолдирган ва кейинчалик йиғинга чақиришини маълум қилган.

Аммо Туркиядаги йиғинга Абдуллаев олиб кетилмади, сабаб сифатида эса виза вақтида тайёр бўлмагани айтилди. Туркия-ку майли, лекин Тошкентдаги мана энди бошланадиган йиғинга чақирса бўларди-ку. Бундан келиб чиқиб қандай хулосага бориш мумкин? Виза шунчаки баҳона вазифасини ўтаган бўлишиям мумкин. Йўқса мураббий ҳужумчини албатта терма жамоага таклиф этган бўларди. Хуллас, айни пайтда шундай даражадаги футболчининг ўсмирлар терма жамоасига нима учун чақирилмаётганидан кўпчилик ҳайрон.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика