Latest news

23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  2 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  2 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  187 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  16 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  6 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  1

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш” News

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш”

Ўтган ҳафтада Фарғонада бўлиб ўтган “Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол тури бўйича ўтказилган мусобақасида мезбонлар – Фарғона вилояти терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди.

Тажрибали мутахассис Баҳром Ҳайдаров бошқарган жамоа сафида “Қўқон-1912” клуби вакили Иқбол Маликжонов ҳам бор эди. Ушбу мавсумнинг кашфиёт футболчиларидан бири бўлиши кутилаётган ёш ярим ҳимоячи билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– “Универсиада-2016” спорт мусобақасидан олинган таассуротлар билан ўртоқлашсангиз?

– Таассуротларим билан олам. “Универсиада-2016” юқори савияда ташкил этилди. Мусобақанинг ҳар бир куни ҳаётимдан усмас из қолдирди. Айниқса, кумуш медал олганимдаги ҳолатимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мусобақа сабаб бошқа вилоятда таҳсил олаётган талабалар билан танишдик, фикр алмашдик. Бу биз учун катта тажриба бўлди.

– “Универсиада-2016”да кумуш медал соҳибига айландингиз…

– Айни дамда, Фарғона давлат университетининг иқтисодиёт факультетининг иккинчи курс талабасиман. Ўқишни тугатганимдан кейин иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олмоқчиман. Демак, менда кейин “Универсиада”да қатнашиш имконияти бўлиши мумкин. Кейинги сафар вилоятимиз терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

– Қайси ўйин сиз учун қийин бўлди, ярим финалми ёки финал?

– Одатда бундай мусобақаларда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Лекин рим финалда катта куч сарфлаганимиз боис, ҳал қилувчи баҳсда бироз қийиналдик. Тошкент шаҳри терма жамоаси сафида бир қатор ўзбек футболининг юлдузлари тўп суришди. Бизнинг таркибимиз ҳам кучли эди. Аммо финалда омадимиз келмади. Ушбу баҳсда ким биринчи бўлиб тўп киритса ўша ғалаба қозониши мумкин эди. Рақибимиз иккита тезкор гол киритиб, ғолибликни қўлга киритди.

– Ўтган йили Ёшлар лигасида тажриба тўлаб, жорий мавсумда Олий лигада ўйнай бошладингиз. Элитадаги дебютингиз ҳақида нима дея оласиз?

–  Ҳар бир ёш футболчи кучлилар сафида тўп суришни орзу қилади. Менинг ҳам ниятим амалша ошиб, 3-тур доирасидаги “Андижон”га қарши кечган баҳсда Олий лигадаги дебют ўйинимни ўтказдим. Ўша учрашувда захирадан майдонга тушдим. Кейин эса Қаршида “Насаф” билан бўлган беллашувда асосий таркибда ҳаракат қилдим. Тан оламан, бошида ҳаяжон бўлди. Лекин кейинчалик ўзимга бўлган ишончни ҳис эта бошладим. Менинг мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш.

Кези келаганда, менга ишонч билдирган барча мураббийларимга миннатдорчигимизни изҳор этмоқчиман. Шунингдек, бизни доим қўллаб-қуввталаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди.
«Футбол Экспресс» газетасидан олинди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика