Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Иордания термаси бош мураббийи: "Бугун ғалабага биз кўпроқ лойиқ эдик" News

Иордания термаси бош мураббийи: "Бугун ғалабага биз кўпроқ лойиқ эдик"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги ўйиндан сўнг, иорданияликлар бош мураббийи Ҳусайн Аммута ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Язан Ал Наимат матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашувнинг энг яхши футболчиси Язан Ал Наиматнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Жуда ажойиб ҳислар оғушидаман. Жамоамизни ушбу ўйин тайёргарлик кўришига ёрдам берган барчага раҳмат.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай? Иккинчи бўлимдаги хатоларга нима сабаб бўлди?

- Хатолар қилиш нормал ҳолат. Ўйин қийин бўлишини билардик. Энг муҳими бугунги ўйинимиз жуда яхши бўлди. Ўзига бўлган ишонч бугунги ўйинда жамоамизнинг энг кучли нуқтаси бўлди. Ўзгаришлар қилиш нормал ҳолат. Темпни сақлаб қолиш учун ўзгаришларни амалга оширдим. 

- Кеча Ироқ, бугун Иордания ҳаммани қойил қолдирди. Бу натижада мухлисларнинг ўрни қандай бўлди?

- Мухлисларга катта раҳмат айтишимиз керак. Албатта, уларнинг борлиги футболчиларга мотивация беради. Жамоадаги кайфият ва руҳ муҳим ҳисобланади. Барча араб жамоаларига шундай ўйин тилайман. Ҳар бир терма жамоа ўзига ишониши керак. Биз ўйинларга ижобий кайфиятда тайёрланамиз. Ўйинчилар ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга тайёр бўлишлари керак. Биз бугун дурангдан кўра ғалабага кўпроқ муносиб эдик. 

- Япониядан учралган 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималардир ўргандингизми? Ҳимоямиз ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз...

- Ўртоқлик ўйинларидаги асосий мақсад хатоларни билиб олиш. Кучлироқ жамоалар сизнинг камчилигингизни аниқ кўрсатиб беришади. Биз ҳали ҳам кўп иш қилиш керак. Ҳимоядаги хатоларимиз борган сари камайиб бормоқда. Ҳужум чизиғимиз яхшиланди. Икки ўйинда олтита гол урдик. 

- Бугун жамоанинг учта ўйинчиси сариқ карточка олди. Баҳрайнга қарши ўйинда бу қанчалик таъсир ўтказади?

- Сариқ карточкалар натижага эришиш учун олинади. Гол ўтказиб юбориш ёки мағлубиятга учрашдан кўра карточка олган анча афзал. Мен сариқ карточкалар ҳисоб-китобини олиб бормайман. Сариқ карточка ёки қизил карточка қониқарли натижа олдида ҳеч нарса эмас.

- Бугун жамоа зўр ўйин кўрсатди. Бу даражага келиш осон бўлмагани аниқ. Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида нималар дея оласиз?

- Ёлғон гапирмайман, менинг вазифам жамоамни ҳимоя қилиш, аммо тайёргарлик босқичимиз жуда қийин бўлди. Биз ўзимизда бор имкониятлардан келиб чиқиб тайёргарлик кўряапмиз. Бир ярим ой олдин бу натижани тасаввур қилиш қийин эди. Бироқ, биз шу даражага келдик ва ҳозирги ўйинни кўрсатяпмиз. Кейинги ўйинларда бунданда яхши ҳаракат қиламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика