Latest news

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Иордания мураббийи: «Биз Уругвайдан кўп нарса ўрганишимиз керак» News

Иордания мураббийи: «Биз Уругвайдан кўп нарса ўрганишимиз керак»

Кеча Иордания терма жамоаси ЖЧ-2014 плей-офф босқичининг биринчи учрашувида Уругвайдан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида иорданлар устози Ҳоссам Ҳассан жамоаси Уругвайдан кўп нарса ўрганиши кераклиги ҳақида гапирди.

“Мен якуний натижадан жуда хафаман, - деди мисрлик мураббий. – Аммо шу ўринда шогирдларимнинг мана шундай қийин беллашувда охиригача тўп суришганини ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Бугунги йирик мағлубиятда айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Шогирдларимнинг ҳеч бири тўғрисида танқидий фикр билдирмоқчи эмасман. Уругвай – жаҳон миқёсидаги жамоа ва улардан кўп нарсани ўргансак арзийди”.

“Бизда ҳам вазиятлар бўлди, лекин тўп кирита олмадик. Қолаверса, ҳимояланишда хатоларга йўл қўйдик. Ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик, аммо буни уддалай олмадик. Сизга айтсам, Австралия, Ж.Корея, Япония сингари Осиёнинг энг кучли жамоалари ҳам йирик ҳисобларда мағлуб бўлишган ва энг муҳими, улар мағлубиятдан тўғри хулоса чиқара олишган. Биз ҳам ривожланиш учун мана шу йўлни танлашимиз лозим.”

“Айтиб ўтганимдек, йирик мағлубиятда ҳеч бир шогирдимни айблай олмайман. Чунки ўйинчиларнинг аксарияти бундай кучли рақибга қарши биринчи бор майдонга тушишди. Ўйлайманки, якуний ҳисоб ўйинга мос эмас, сабаби рақиб бизни ҳимояга қамаб қўйгани йўқ. Шогирдларим қўлдан келганча ҳаракат қилишди, аммо рақиб сафида моҳир футболчиларнинг кўплиги Уругвайнинг ғалабасига хизмат қилди”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика