Latest news

10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  4 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  4 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  3 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  10 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  12 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4

Иордания бугун ўртоқлик учрашувини ўтказади News

Иордания бугун ўртоқлик учрашувини ўтказади

Иордания миллий терма жамоаси бугун Фаластин, 9 август куни Ливия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
15 август куни эса Теҳронда Сурияга қарши Осиё Кубогининг иккинчи тур баҳсида беллашади. Демак, бу жамоа ўз ўйинини яхши кўринишга келтирадиган пайт бошланди. Мураббийлар штабидан бирор вакилимизнинг Эрондаги ўйинни кузатиши фойдадан холи бўлмасди. Чунки мисрлик мураббий Ҳуссам Ҳассан бошчилигида иорданияликлар кўплаб машғулотларда иштирок этишмоқда. Уларда қандайдир ўзгаришлар юзага келган бўлиши табиий. Ўтган ҳафтада мутахассис “Шабаб Ол Ордун”дан Удай Хадир, Муҳаммад Шишани ҳамда Ҳамсе Дардурларни йиғинга таклиф қилди. Шу тариқа улар аллақачон ҳозир бўлган 29 футболчи қаторига қўшилишди. Иордания Кубоги беллашувларини диққат билан кузатиб бораётган Ҳассан бир қатор футболчиларни синаб кўришни мақсад қилди. Жамоалар иккитадан учрашувларда майдонга тушишди.

“Кубок баҳсларининг иккинчи тур ўйинларини штабимдаги мураббийлар билан кузатдим. Натижада терма жамоага таклиф этишга лойиқ бир қатор футболчиларни кўрдим. Янги чақирилган футболчилар яхши ўйин намойиш қилишди. Дардурни эса яна бир бор йиғинга таклиф этдик. У ўтган ҳафта маҳоратини намойиш этди. Терма жамоа эшиклари барча ўйинчилар учун очиқ. Унда фақат маълум футболчиларгина тўп тепмайди. Рақобат бор жойда иштиёқ юзага келади. Биз айнан шуни истаймиз”, - дея фикрларини билдирди мисрлик мутахассис.

3 августдан жамоа навбатдаги йиғинни бошлади. Кубок ва чемпионатнинг ҳар бир тур учрашувларидан кейин 2 кунлик йиғин ўтказиб келаётган Иордания  терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Икки ўртоқлик ўйинида майдонга тушгач, жамоа 12 август куни Эронга учиб кетади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика