Latest news

23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  1 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  10 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  6 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  25 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2

Иордания бош мураббийи: "Бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға" News

Иордания бош мураббийи: "Бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға"

U-20 Осиё чемпионати 1-тури доирасида Тожикистон термасига қарши ўйиндан кейин Иордания бош мураббийи Ислом Жамил ал-Диабат ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Сиеф Дарвеш ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикр билдирсангиз?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Мен йигитларим билан жуда фахрланаман, 97 дақиқа курашдик, лекин яратганга шукр ғалаба қозондик. Биз тактика ёки маҳорат сабаб ғолиб бўлдик деб ўйламайман, бизда катта хоҳиш бор эди, чунки биз Иордания шарафини ҳимоя қилаяпмиз ва бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға.

- Йигитлар ёш ва ҳар доим ҳам ўз эмоцияларини ўшлаб тура олишмайди ва айниқса бир киши кам бўлиб қолганда, қизил карточкадан сўнг жамоа ўзини ёқотиб қўймади ва услуб дан чиқмаган ҳолда ғалаба қозонди. Бунга сабаб нима?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Бизнинг йигитлар Эрон билан бўлган назорат учрашувида ҳам шундай ҳолатга тушишганди, лекин йигитлар ўзини ёқотишмади ва яхши ўйин намойиш этишди ва шу сабаб мен уларнинг мехнатига катта баҳо бераман ва улардан фаҳрланаман. Агар яратган зот бугун бизнинг ғалаба қозонишимизни истамаганида, хеч нима бўлмасди ва биз ғалаба қозона олмас эдик

- Жанубий Корея ҳам бугун ғалаба қозонди ва кейинги учрашув Жанубий Корея терма жамоасига қарши, кейинги рақиб ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Жанубий Кореяни кучли рақиб, лекин бугунги ўйин бизнинг бизнинг услубимиз эмас, биз прессинг ва хужум қилиб ўйнаймиз. Бугун қизил карточка туфайли, ўзимизнинг услубимизда ўйнай олмадик, умид қиламанки Кореяга қарши ўз ўйинимизни намойиш этамиз.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

Сиеф Дарвеш: - Ҳудога шукур, бугун ғалаба қозондик, учрашувдаги энг яхши ўйинчи бўлганимдан хурсандман ва бугунги ғалабани ҳалкимизга бағишлайман. Жамоадошларимга ҳам миннатдорчилик билдираман, қизил карточкадан сўнг, жамоавий ўйин намойиш этдик ва ғалаба қозондик.

- 10 киши бўлиб ўйнаганингизга қармай жуда кўп голли вазиятлар яратилди, нега қолган вазиятлардан фойдалана олмадингиз?

Сиеф Дарвеш: - Бунга сабаб бизнинг жисмоний ҳолатимиз деб ўйлайман чунки, ўйин бошиданоқ 10 киши бўлиб ўйнадик ва ўйин сўнгида чарчаб қолган эдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика