Latest news

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  7 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  13 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0

Инзаги: "Жуда оғриқли мағлубият бўлди" News

Инзаги: "Жуда оғриқли мағлубият бўлди"

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги А Серия 8-тури доирасидаги "Рома"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Сешанба куни бизни ЕЧЛдаги муҳим ўйин кутиб турибди. Ушбу учрашув олдидан лойиқ бўлмаган мағлубиятни қабул қилиб олдик. Футбол шундай. Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказиб, қуруқ қўл билан қайтяпмиз. Оғриқли мағлубият бўлди.

Мураббий сифатида жамоамнинг ўйинидан қониқдим, кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. А Серияда 8 ўйин ўтказган бўлсак, бу энг яхшиси бўлди. Футболчиларим вазиятга яхши реакция қила олишди, қўлларидан келганини қилишди. Шунчаки барчасини деталма-детал ўрганиб чиқиш керак. Чунки кераксиз жойларда икки гол қўйиб юбордик.

"Удинезе"га қарши ўйинни тахлил қилдик. Ўша куни стандартлар талабга жавоб бермасди. Бугун эса ўзим истаган, кетма-кет иккита соврин олган "Интер"ни кўрдим. Бироқ бизга натижалар керак. Ҳозир биз бироз эътиборни йўқотсак ҳам қаттиқ жазоланяпмиз. Барчасини яхшилаш керак", - деди мутахассис.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика