Latest news

08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  15 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  29 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69

Интервью. Виталий Левченко: "Мен учун футболчининг жамоада ўйнаш истаги муҳим" News

Интервью. Виталий Левченко: "Мен учун футболчининг жамоада ўйнаш истаги муҳим"

Аввалги йиллар билан таққослаганда "Нефтчи" жамоаси учун мавсум яхши ўтди дея оламиз.

Йил давомида совринли ўринлар учун курашиб келган фарғоналиклар, якунда бешинчи ўрин билан кифояланишди. Клуб эса Суперлига якунига етиши биланоқ трансферларни эълон қилишни бошлаб юборди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада "Нефтчи" устозига бир нечта саволлар билан юзланди. 

- Виталий Григоревич, дастлаб якунланган мавсум ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Мавсум бошида чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилганмиди ёки натижалар ижобий кўриниш олавергач, йўналиш ўзгардими?

- "Нефтчи" Суперлигада яхши мавсум ўтказди, деб ўйлайман. Ўйин натижаси ва сифатини таҳлил қилиб айтишим мумкинки, "Нефтчи" секин-аста аввалги даражасига қайтмоқда. Жамоа охирги тургача совринли ўринлар учун курашди. Лекин кутилмаган очко йўқотишлари керакли натижага эришишга имкон бергани йўқ. 

- Бошқа жамоалар билан солиштирганда, қўл остингиздаги таркибдан келиб чиқиб айтганда 5-ўрин қанчалик қониқарли? 

- Клуб ўйин томонлама ҳам, натижа борасида ҳам ўсишга эришяпти. Жамоа олдига доим максимал мақсадларни қўяди. Афсус қиладиган жиҳати олдимизга қўйилган мақсадга эриша олмадик. Бу билан тўхтаб қолмаймиз ва ишлашда давом этамиз. 

- Ҳакамлар хатоси ва жамоаларнинг ўз йўл қўйган хатоларни тарози палласига қўядиган бўлсак, қайси бири оғирроқ тош босади? 

- Ҳамма хато қилади. Мураббий ҳам, ҳакамлар ҳам. Бу жамоаларнинг натижалари ва турнир жадвалидаги ўрнига, очколар йўқотишига таъсир қилади. Умид қиламанки, олдиндаги мавсумда бундай хатолар камроқ бўлади ва биз фақат ўйинларни, натижаларни таҳлил қиламиз.

- "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг айтган фикрингиз учун жаримага тортилдингиз. Умуман фикр сабаб жарима қўлланилганига муносабатингиз қандай?

- Мен ҳеч кимни хафа қилишни ва ҳақорат қилишни истамадим. Ҳар бир инсонда ҳиссиётлар бўлади. Айниқса муваффақиятсиз ўйиндан сўнг мураббийларда учраб турадиган ҳолат. Жарималар ишимизнинг бир қисми. Менда ҳеч кимга шикоят, эътирозлар йўқ.  

- "Нефтчи" барча клублардан аввал трансферларни эълон қилишни бошлаб юборди. Янги келаётган футболчилар кетганларнинг ўрнини тўлдиришга, катта вазифаларни бажаришга тайёрми? 

- Мен учун муҳими футболчининг клубда ўйнаш истаги. Клуб олдида турган вазифаларни бажаришда унда истак бўлмаса, қўйиб юбориш ёки сотиш керак. Янги футболчиларда ўзларига, мураббийга, клубга ўзини кўрсатиш учун ҳамма нарса бор. Уларда мотивация билан боғлиқ муаммо йўқ. Ҳар бир футболчи борини беришга тайёр. 

- Жамоанинг қишки ўқув-машғулот йиғинлари режаси қандай?

- Биз аллақачон тайёргарлик режаларини ишлаб чиққанмиз. Бу тасдиқланган. 18 декабрь куни Тошкентда бошлаймиз. Кейин эса режага мувофиқ Туркияда машғулотларни давом эттирамиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика