Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  9 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Умар Эшмуродов: "Терма жамоага қўлимдан келганича ёрдам бераман" News

Умар Эшмуродов: "Терма жамоага қўлимдан келганича ёрдам бераман"

"Насаф" клуби сардори Умар Эшмуродов Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига чақирилди.

Шу муносабат билан биз футболчи билан суҳбатлашдик.

- Фаолиятингиз давомида биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилдингиз. Буни эшитиб нималарни ҳис қилдингиз?

- Биринчи навбатда бундан хурсанд бўлдим. Меҳнатларим бесамар кетмаётганини ҳис қилдим. Терма жамоага қўлимдан келганича ёрдам бераман. Клубдагилар ҳам илк бор терма жамоага чақирув олганимдан сўнг мени табриклашди.

- Рўзиқул Бердиев терма жамоага чақирилгач қандайдир маслаҳатлар бердими?

- Менга алоҳида ҳали маслаҳат бермадилар. Аммо йиғилишларда доим терма жамоага чақирилган футболчиларга борингларни бериб ўйнанглар, терма жамоага ёрдам беринглар деб тайинлайдилар.



- Терма жамоа марказий ҳимоясида рақобат ҳақида қандай фикрдасиз? Тўғри Анзур Исмоилов терма жамоадан кетди. Аммо сиздан ташқари Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов каби футболчилар ҳам бор.

- Терма жамоа бўлганидан кейин энг кучлилар чақирилади. Шу боис рақобат бўлиши аниқ. Футболчилар машғулотларда ишлашади, мураббийлар эса ким ўша пайт яхши тайёр бўлса ўшани майдонга туширишади.

- Вадим Абрамовнинг ўйин услубидаги қайси жиҳатлар кўпроқ ёқади?

- Ўзбек футболчиларига ва мухлисларига тўп билан ўйин ёқади. Буни рад қилиб бўлмайди. Тўп билан ўйнаш ўзбек футболига ҳам мос деб ўйлайман.



- "Насаф" Суперлигада сўнгги турларда омадсиз натижалар қайд этмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Бу нарсани кўп ўйлайман. Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп, бундан ташқари кўплаб футболчилар миллий ва олимпия терма жамоаси йиғинларига бориб келишмоқда. Масалан, сентябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида шахсан мен 3-4 кун дам олдим. Термага чақирилганлар эса умуман дам олишмади. Футболчи барибир дам олиб туриши керак. Чарчаб қолган футболчилар ўзининг энг яхши ўйинини намойиш эта олмайди.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика