Latest news

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  0 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  6 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  15 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Интервью. Сон Хёнг Мин: "Футболдан роҳат оляпман" News

Интервью. Сон Хёнг Мин: "Футболдан роҳат оляпман"

ЖЧ-2002 Корея ва Японияда ўтказилган пайт Сон Хёнг Мин 10 ёшда эди. Ўша мундиалда корейслар ўзига хос сенсация кўрсатиб Италия ва Испанияни мусобақадан чиқариб юборишганди.

Орадан йиллар ўтди. Хонг Мюнг Бо, Ан Чжун Хван, Сеул Ки Хюн, Парк Жи Сунг каби футболчилар миллионлар ўйини билан хайрлашишди. Сўнгра ёш авлод етишиб чиқди. Сон Хёнг Мин шулар жумласидан. Яқинда "Тоттенхэм" юлдузи ФИФА сайтига интервью бериб, бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- 16 йил олдин ўз Ватанингизда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан қандай хотиралар қолган?
- Албатта, яхши хотиралар. Мен ўйинларни телевизор орқали кўргандим, Испанияга қарши пенальтилар серияси ҳамон ёдимда. 

- Энг эсда қолган воқеа?
- Италия билан Испанияни чиқариб юборганимизни биламан. Лекин алоҳида бир воқеа ёдимда қолмаган. Мен учун ЖЧ-2002 бошидан охиригача фантастик даражада бўлган.

- Қайси футболчига ҳавас қилгансиз?
- Бизда яхши ўйинчилар доим кўп бўлган, лекин менинг кумирим - Парк Жи Сунг. Ёшлигимда Англия чемпионати баҳсларини телевизорда кузатардим. Парк Жи Сунг "Манчестер Юнайтед"да ўйнарди. У кўплаб совринларни қўлга киритган. У ҳамон менинг энг севимли футболчим. 

- Кейинчалик у билан бирга ўйнаш насиб этди, тўғрими?
- Бу жуда ажойиб бўлганди. 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогида ёқтирган футболчим билан бирга ўйнаганман. Ўшанда 18 ёш эдим. Ундан кўп нарсаларни ўрганса бўлади. Мен уни доим кузатардим: машғулотда қандай ишлайди, нима ейди, нима ичади. Биз ҳатто бир хонада истиқомат қилганмиз. Лекин унга гапиришга уялардим, шу боис доим жим турардим. 

- 2014 йилги жаҳон чемпионати сиз учун биринчи мундиал бўлди. Ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз?
- Жаҳон чемпионатида иштирок этиш мен учун ниҳоятда қувончли воқеа бўлганди. Барча футболчилар мундиалга бориш учун тўрт йил кутишади. Менда ҳам шундай бўлган. Бразилиядаги мундиал мен учун алоҳида эсда қоларли бўлди. Бизда ёш футболчилар кўп эди, орадан яна тўрт йил ўтди, ҳаммамиз улғайдик ва янада кўпроқ тажриба тўпладик.

- ЖЧ-2018да Корея терма жамоаси Швеция, Мексика, Германия билан бир гуруҳдан жой олди. Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Жуда қийин гуруҳ. Умуман, мусобақада осон гуруҳнинг ўзи йўқ. Швеция биздан кучли, Мексика Германиядан кучли, хулласи ҳамма кучли. Лекин биз ҳам ютиш учун майдонга чиқамиз. Футболда ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Агар руҳий томонлама тайёр бўлсак, нимадир қилишимизга ишонаман. 

- Жанубий Кореянинг асосий мақсади гуруҳдан чиқишми?
- Албатта. Лекин футбол "ҳа" ёки "йўқ" деган сўздан иборат эмас. Менимча, биз гуруҳдан чиқа оламиз. Мен ўз Ватаним ва жамоадошларим билан фахрланаман. 

- "Тоттенхэм"даги фаолиятингиз қандай кетяпти?
- Бир сўз билан айтганда футболдан завқ оляпман. Мен бир умр Англияда ўйнашни орзу қилганман. Ишонасизми, ҳозир ҳам бу худди тушга ўхшайди. Менга Лондон ёқади. Бу дунёдаги энг катта шаҳар. Менга машғулотларга бориш, шаҳар айланиш, сафар учрашувларига йўл олиш, хуллас ҳамма-ҳаммаси ёқади. 

- Премьер-лигада ўйнаш сизга қанчалик ёрдам беради?
- Мен ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама ўсдим. Ўйин услубим анча ўзгарди. Бунинг учун мураббийларга катта раҳмат. Улар мени бир қадам ўстира олишди. Бундеслигада ўйиним ҳозиргидек ёрқин эмасди. Лекин Англияга келиб ўзимни бошқатдан кашф этдим.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика