Latest news

14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  3 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  0 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  8 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  19 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61

Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор" News

Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказди.

Турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган клуб амалда янги қон ва ўзгаришларга эхтиёж сезаётганди. Ёзги танаффус вақтида бош мураббий лавозимига Григорий Колосовский тайинланди. Бундан ташқари таркибда ҳам айрим янгиликлар рўй бермоқда. "Металлург" кеча Тошкентда "Олимпик"ка қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур учрашувдан сўнг клуб бош директори Шавкат Саидовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Мавсумнинг дастлабки қисми муваффақиятсиз ўтганига қандай сабабларни келтирасиз? 

- Биринчи даврани ўзингиз кузатдингиз ёмон ўйнамадик. Кўпчилик мутахассислар ҳам бу борада ўз фикрларини билдирди. Таҳлиллар ва статистик маълумотларга кўра, кўп учрашувларда устунлик ҳам қилганмиз. Асосан 70-75 дақиқалардан сўнг дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратилган. Ўтказиб юборган голларимиз ҳам шу дақиқаларга тўғри келмоқда. Бу эса жисмоний тайёргарлигимиз меъёрида бўлмаганидан далолат. "Catapult" натижалари шуни кўрсатяптики, жамоанинг кучи 70-75 дақиқага етмоқда. Охирги 10-15 дақиқада оддий голларни ўтказиб юбордик. Мавсум бошида "Локомотив", "Сурхон", "Динамо" билан сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотдик. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимизни ҳам айтишим мумкин. Ўйин томонлама "Олимпик", "Динамо", "Сурхон"га ютқаздик, айниқса иккинчи бўлимда. Иккинчи даврада жамоага янги қон кераклиги сабабли мураббийни ўзгартирдик. 

- Футболда селекциянинг ҳам ўрни катта. Айнан тўғри селекция ва футболчиларнинг танлови натижада муҳим рол ўйнайди. Қишда жалб қилинган футболчилар қанчалик ўзини оқлади?

- Селекция клубнинг бюджетидан келиб чиқиб амалга оширилади. Биз 3 та ҳимоячи схемасига мос равишда янги футболчиларни жалб қилгандик. Аҳамият берган бўлсангиз мудофаа чизиғида кўпроқ тажрибали футболчиларга ишондик. Улар Даврон Эргашев, Ризо Яздандўст, Аббос Отахонов, Иван Йосович. Ўрта чизиғимизда барқарорлик етишмади. Аниқроқ айтсам Забиҳилло Ўринбоевнинг ўрнини тўлдирадиган етакчи йўқлиги билинди. Умуман олганда 80-85 фоиз йигитларимиз узоқ йилдан бери ўйнаб келаётган тажрибага эга эди. 

- Ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этган футболчилар янги мураббийнинг тактикасига ва хоҳишига кўра рўй бердими ёки уларнинг ўрнига кучли футболчилар чақирилиши туфайлими?

- Янги мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда ўйин фалсафамизни ўзгартирмоқдамиз. Шунга кўра айрим позицияларда 3-4 нафардан футболчи бўлиб қоляпти. Улар ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслиги туфайли шундай қарорга келдик. Жоржевични омади келмади дейишим мумкин. Унга ишонгандик. Ризо оилавий сабабларга кўра тарк этди. Аббос Отахоновга хориждан яхши таклиф бор эди. Ёшини инобатга олган ҳолда легионерга айланишига қаршилик қилмадик. Янгилардан Асадбек Собиржоновни олдик. "Пахтакор"дан ижарага ёшларни олдик. Яна янгиликларимиз бор.

- Григорий Колосовскийдан ташқари мураббийликка номзодлар орасида яна кимлар бор эди?

- Бу мавзуни раҳбарият билан чуқур ўйладик. Веско Стешевич билан хайрлашганимиздан сўнг 3-4 нафар мураббий номзодини таклиф қилдик. Дастлаб ёшлар билан ишлайдиган ва жуда катта маблағ кетмайдиган мутахассис билан ишлаш варианти бор эди. Дейлик, Равшан Ҳайдаров, Сервер Жепаров номзодларини кўриб чиққандик. Тажрибали мураббийлардан Виктор Кумиков, Александр Хомяков, Улуғбек Бакаев сингари номлар ҳам йўқ эмасди. Бу орада Самвел Бабаян "Навбаҳор"дан кетгани ҳақида хабар чиқди. Якунда ўйлаб Григорий Колосовсийда тўхтадик. У мунтазам ва узлуксиз иш фаолиятида бўлди, Про лицензияси бор. Тажрибаси юқори. Доим ўз олдига юқори мақсадни қўйган жамоаларда ассистент сифатида фаолият олиб борган. Нима бўлганда ҳам иккинчи даврада ҳар бир ўйин биз учун финалдек ўтади. Ортга йўлимиз қолмаган ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика