Latest news

13:03"Навбаҳор" футболчиси учун мавсум тугади   0 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  1 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  6 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  4 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  2 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  13 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  7 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  15 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  6

Интервью. Шароф Муҳитдинов: "Ҳозиргача фақат дарвозада турмаганман холос" News

Интервью. Шароф Муҳитдинов: "Ҳозиргача фақат дарвозада турмаганман холос"

"Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов сўнгги йилларда жамоанинг асосий футболчисига айланиб олди.

Чап оёқда жуда кучли зарба бера олдиган Муҳитдинов мунтазам равишда Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирилиб келарди. Сентябрь ойида уни миллий терма жамоага чақиришди. Терма жамоада мураббийлар штаби ўзгарганига қарамай футболчи октябрь ойида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман ва Сингапур билан баҳсларга ҳам жалб этилди. Биз терма жамоамиз йиғинидан аввал Шароф Муҳитдинов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Сентябрь ойида Эктор Купер сизни миллий терма жамоага чақирганди, мана энди Вадим Абрамов Яман ва Сингапур билан ўйинларга тайёргарлик учун терма жамоага таклиф қилди. Бунгача Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ўйнардингиз...

- Олимпия ва миллий терма жамоа ўртасида жуда катта фарқ бор. Миллий терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси бўлса керак деб ўйлайман. Сабаби миллионлаб мухлислар сизнинг ғалаба қозонишингизни кутади. Сентябрь ойида Фаластин билан ўйинда озгина омад етишмади, кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга ва халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Тўғри "Насаф"да чап қанот ҳимоясида ўйнаган даврларингиз бўлган, бироқ бу мавсум асосан чап қанот ярим ҳимоячиси сифатида тўп тепаяпсиз. Бироқ терма жамоа мураббийлари сиздан қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланишмоқда. Клубда бошқа жойда, термада бошқа жойда ўйнаш сизга қийинчилик туғдирмайдими?

- Мураббийлар қўйган жойда ўйнайвераман. Тан олиш керак, бошида чап қанот ҳимоясига қўйишганида бироз қийналганман. Аммо клуб ёки терма жамоага қайси жойда фойдам тегса тўп тепавераман.

- Умуман ҳозирга қадар қайси жойларда ўйнагансиз?

- Фақат дарвозада турмаганман холос (кулади).



- Футболчи бўлиш тарихи ва "Насаф"га келишингиз қандай содир бўлган?

- Жиззах шаҳрида туғилганман. 7 ёшимда футболга борганман, биринчи мураббийим Усмон ака қўл остиларида шуғулланганман. Кейинроқ Жиззахдаги футбол мактаб интернатига кўчиб ўтганман. Бироз муддат шу ерда ўқиб, 2013 йилда Қаршига мусобақага бориб кўрикдан ўтгандим. Сергей Кучеренко, Умар Раҳматуллаев ва Жасур ака мени "Насаф" академиясига қабул қилишган. Шундан буён "Насаф" клуби тизимидаман.

- Асосий таркибга ўтиш қандай бўлган?

- Академиядан 1997 йилда туғилган футболчилар орасидан 9 нафари "Насаф" ўринбосарлари таркибига қабул қилинган. Лекин ўринбосарлар сафида кўп ўйнамаганман. Рўзиқул Бердиев ёшлар жамоасининг деярли барча ўйинларига бориб кўрарди. Ўйинларим ёққанми билмадим 4-5та баҳсдан сўнг асосий таркибга жалб қилган.

- Ёшликда "Насаф" ўйинларини кузатганингиз аниқ. Ўшанда қайси футболчиларга ҳавас қилардингиз?

- Кўпроқ Шоҳруҳ Гадоев ва Жасур Ҳасановнинг ўйинлари ёқарди. Иккаласи ҳам чап қанотда жуда яхши ўйнашарди.

- Чет элда кимнинг ўйини кўпроқ ёқади?

- Хорижда эса Лионель Месси, Гарет Бэйл ва Де Брюйненинг ўйинларини кузатаман.

- Кўпчиликни бир савол қийнайди. Шароф Муҳитдиновнинг чап оёғи кучлими ёки Азиз Ғаниевнинг ўнг оёғи?

- Билмадим (кулади).

- Ўзи баҳслашиб турасизларми?

- Машғулотларда баъзида зарбалар бериб турамиз. Аммо ҳозиргача ким кучли эканлигини аниқлаганмиз йўқ.

- "Насаф"да кўп йиллардан буён ишлаб келаётган Рўзиқул Бердиев ҳақида қандай фикрдасиз?

- Рўзиқул Бердиевни бутун Ўзбекистон яхши билади. Қайси вилоят ёки шаҳарга борсак Бердиев ҳақида илиқ сўзлар эшитамиз. Ёш футболчиларга жуда ҳам катта аҳамият берадилар, уларга имконият беришдан чўчимайдилар. "Насаф"нинг барча ютуқларида айнан бош мураббийимизнинг хиссаси беқиёс.

- Ҳар бир футболчи барибир қайсидир клуб ёки қайсидир чемпионатда ўйнашни орзу қилади. Хўш, Шароф Муҳитдиновнинг орзуси қайси чемпионат?

- Испания чемпионатида ўйнашни орзу қиламан. Сабаби ўзим "Барселона" мухлисиман. Тики-така услубида ўйнаш кўпроқ ёқади. Худо хоҳласа бир кун келиб Испанияда ўйнайман.



- Бугунги кунда миллий терма жамоа сафидасиз. Аммо ёшингиз олимпия терма жамоасига тўғри келади. Январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати ўтказилади. Яқинда ушбу мусобақанинг финал босқичига қуръа ташланди. Гуруҳимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Олимпиадага чиқа оламизми?

- Эрон, Хитой ва Жанубий Корея жуда ҳам кучли жамоалар ҳисобланади. Гуруҳда тўртта жамоа ҳам кейинги босқчига чиқиши мумкин. Аммо бизнинг мақсадимиз гуруҳдан чиқишгина эмас балки Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш. Шундай экан исталган жамоага қарши ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Керак бўлса бошқа жамоалар биздан чўчишсин, сабаби таркибимиз жуда ҳам кучли.

- 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон чемпион бўлганди. Бироқ ўша мусобақага сиз олиб кетилмагансиз. Бу сизга қанчалик алам қилган?

- Ўшанда мусобақага кетишда олдинги энг сўнгги йиғинга чақирилмагандим. Очиқчасига айтаман ўша пайтдаги бош мураббий Равшан Ҳайдаровдан хафа эмасман. Айбни ўзимдан қидирганман. Балки ўшанда жисмоний ҳолатим терма жамоада ўйнашга жавоб бермагандир. Исталган мураббий яхшироқ тайёр бўлган футболчини мусобақага олиб кетади. Шу боис бу вазиятда ҳеч кимдан хафа бўлмаганман. Насиб қилса Таиланддаги мусобақага бораман.

- "Насаф" сафида қайси совринни қўлга киритишни орзу қиласиз?

- "Насаф" билан Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Суперлигасини қўлга киритганман. Аммо мамлакат чемпиони бўлмаганман, орзуим айнан Ўзбекистон чемпиони бўлиш.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика