Latest news

17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  0 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2

Интервью. Шаҳрам Ғиёсов футбол, энг қийин жанг ва бошқа нарсалар ҳақида News

Интервью. Шаҳрам Ғиёсов футбол, энг қийин жанг ва бошқа нарсалар ҳақида

Сайтимиз орқали жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов билан уюштирилган интервьюни эътиборингизга тақдим этамиз.

- Ҳар бир спортчининг халқаро спорт аренасида эришган илк катта ютуғи ўзи учун ҳамиша қадрли бўлади. Келинг, суҳбатимизни сизнинг ана шу муваффақиятингиз ҳақидаги фикрингиз билан бошласак.

- Биринчи ютуғим бу 2014 йили талабалар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қўлга киритилган. Мен ўшанда жаҳон чемпиони бўлгандим. Бу менинг илк халқаро мусобақам эди. Ундан кейин эса Сидней Жаксон халқаро хотира турнирида ғолиб бўлганман. Ўзбекистон чемпионатида кумуш медал билан тақдирланганман. Айнан 2014 йилда Белоярскда  бўлган жаҳон Кубогида  ғолиб бўлиб, ушбу турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилганман. 2015 йили Ўзбекистон чемпионатида одатдагидек 64 кг эмас, вазнимни ўзгартириб 69 кгда мамлакат чемпиони бўлганман. 2016 йили Осиё-Океания минтақаси саралаш мусобақасида чемпиони бўлиб, Рио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганман. Хабарингиз бор, ўтган йили тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида кумуш медал билан тақдирландим. Бу йил мен учун яна ҳам омадди келди. Тошкентда ўтган Осиё, Гамбург шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдим. Мухлислар сўровига кўра жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб ҳам топилдим. Бунинг учун аввало, Аллоҳимга ва мени дунёга келтириб, улғайтирган ота-онамга, қарийб 15 йиллик ҳамроҳим Равшан Хўжаевга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами ва кўмаги бўлмаганида, мен ҳозир қаршингизда Шаҳрам Ғиёсов бўлиб интервью бериб ўтирмасдим.

- Шохсупага кўтарилганингизда ва юртимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янграганида, кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтади?   

- (анча ўйланиб туриб) Ўша пайтдаги ички кечинмаларимни таърифлашга тил ожиз. Буни бошидан ўтказган спортчиларимиз жуда яхши билишади. Бу ҳар бир спортчининг орзуси, мақсади десам адашмайман. Ота-боболаримиз бежизга меҳнатнинг таги роҳат, дейишмаган экан. Шохсупага кўтарилганимда қийинчиликлар эсдан чиқиб кетади. Унинг гашти бошқача. Ғалабадан кейин оладиган совринларингиз бу хис-туйғуларнинг олдида учинчи ёки тўртинчи даражага тушиб қолади. Менга ҳозир сиз берган саволни беришса ҳамиша юрагим тўлиб кетади.



- Боксда спортчи учун энг керакли нарса нима?

- Спортда ҳам, ҳаётда ҳам энг аввало мақсад ва ўзига ишонч бўлиши керак! Агар инсон олдига аниқ мақсад қўйиб, шунга қараб интилса, ўзи истаган натижага эриша олади. Ҳаётда ҳар қандай вазият бўлади. Худди шундай спортда ҳам. Сенга ишонадиганлар ҳам, ишонмайдиганлар ҳам бўлади. Қачонки, ортдан кимдир йиқитадиган зарба берган тақдирда ҳам йиқилмаслигинг керак. Ўрнингдан туриб яна олдинга боришинг, руҳан ўзингни кўтаришинг ва буни енгиб ўтишинг шарт. Спортда мағлубиятлар етарлича бўлади. Шундай ҳолатларда спорт менга эмас экан, деб ташлаб кетмаслик лозим. Очиғи, менда ҳам шундай вазият бўлган. Ўзимга айтишмаса ҳам, орқамдан гапиришган. Бўлди, энди у кўп ютқазяпти, спорт унинг учун эмас, бориб бошқа касбни қилсин, деганлар кўп бўлган. Лекин мен ўзимга ишонишда давом этганман. Ота-онам, мураббийларим, дўстларим менга ишонишган.


- Агар сиз футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаганингизда, Хитой ёки Жанубий Корея дарвозасини ишғол қила олармидингиз?

...


Жаҳон чемпиони билан интервьюнинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика