Latest news

08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  1 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  12 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8

Интервью. Санжар Қодирқулов: "Гейнрихнинг ностандарт ҳаракатларига ҳавас қилардим" News

Интервью. Санжар Қодирқулов: "Гейнрихнинг ностандарт ҳаракатларига ҳавас қилардим"

2 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади.

Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз 14 ноябрь куни Саудия Арабистони, 19 ноябрда эса Фаластин билан ЖЧ-2022 саралаши доирасида ўйинлар ўтказади. Ушбу баҳслардан аввал 9 ноябрь куни Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ушбу йиғинга бош мураббий 32 нафар футболчини таклиф қилди. Улар орасида октябрь ойидаги терма жамоа қаҳрамонларидан бири Санжар Қодирқулов ҳам бор. Ўтган ой миллий терма жамоага илк бор чақирув олган, дебют учрашувида Яман дарвозасига гол урган ҳамда Жамшид Искандеровга голли пас берган "Бунёдкор" аъзоси билан ноябрь ойидаги йиғин бошлангач суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Терма жамоа Тошкентда йиғин олиб бормоқда. Дастлабки кунлар қандай ўтди?

- Октябрь ойидаги иккита ғалабадан сўнг барча яхши кайфиятда терма жамоа ихтиёрига етиб келди. Дастлабки кунги машғулотлар енгил тарзда ўтказилди. Сабаби барча футболчилар ўтган куни Суперлигада ўйин ўтказишганди. 3 ноябрдан Қирғизистон билан бўладиган ўртоқлик учрашувига тайёргарликни тўлиқ куч билан бошладик. Аста-секин легионерлар ҳам етиб келишмоқда.



- Ўтган ой Яман ва Сингапурга қарши ўйинларда иштирок этдингиз. Яман дарвозасига гол ҳам уришга муваффақ бўлдингиз. Миллий терма жамоа сафидаги дастлабки муваффақиятли учрашувлардан сўнг ўзингизда футболчи сифатида қандайдир ўзгариш сездингизми?

- Албатта терма жамоада ўйнаш исталган футболчи учун катта таржиба мактабидир. Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги барча ўйинлар жуда ҳам шиддатли ва кескин ўтади. Бундай учрашувларда концентрация максимал бўлиши шарт. Ҳар бир футболчи учун миллий терма жамоа либосида майдонга тушиш орзу бўлса керак. Бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Худога шукур орзуларимдан бири амалга ошди. Бундан буёғига терма жамоамиз, ватанимиз, халқимиз учун жонимизни бериб ўйнаймиз.

- Футболчининг ўсиши, ривожланишида мураббийнинг ўрни жуда ҳам катта ҳисобланади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Шу даражага чиқишингизда ҳозирга қадар бирга ишлаган мураббийлардан кимларнинг ўрни катта деб ўйлайсиз?

- Шукурки ҳозирги кунга қадар фақат кучли мураббийлар билан ишлаш насиб қилмоқда. "Металлург"да Рустам Мирсодиқов, "Бунёдкор"да Миржалол Қосимов ҳамда Вадим Абрамов... Буларнинг барчасини Ўзбекистоннинг етакчи мураббийлари деб ўйлайман. Тўғри барчанинг ишлаш услуби ҳар хил, лекин фойдали томонлари жуда кўп. Мен ўзим билан ишлаган барча мураббийлардан нимадир олишга ва ўсишга ҳаракат қилганман. Айни пайтда 22 ёшдаман ва ўсишдан тўхташ ниятида эмасман. Вадим Абрамов менга ишониб терма жамоада майдонга туширгани учун ундан жуда миннатдорман.

- Фаолиятингизни ҳужумчи сифатида бошлагансиз. Кейинроқ ярим ҳимояда ўйнадингиз, бу мавсумда "Бунёдкор"да сизни хатто қанот ҳимоясида ҳам кўрдик. Шахсан сизга қайси жойда ўйнаш қулайроқ? Универсал футболчи бўлиш қандай ҳислатларга эга бўлиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Тўғрисини айтсам менга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Ҳар бир позицияда ўйнашнинг ўзига яраша қоидалари бор. Шуларга амал қилсангиз қийинчилик туғдирмайди. Майдондаги барча футболчилар бир хил фикрласа қайси позицияда ўйнасангиз ҳам ўйин қовушаверади.



- Терма жамоамиз расмий ўйинлардан олдин Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб олади. Қўшниларимиз билан баҳсдан нима кутаяпсиз?

- 9 ноябрь кунги Қирғизистонга қарши баҳс ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони ва Фаластин билан расмий учрашувлардан олдин биз учун жуда ҳам керак. Ўртоқлик учрашуви жуда муросасиз кечади деб ўйлайман. Сабаби улар ҳам ЖЧ-2022 саралашида Япония ҳамда Тожикистон билан бўладиган қийин ўйинларга тайёрланишмоқда.

- Ҳар бир ўғил бола ёшлигида қайсидир футболчига ҳавас қилади десак муболаға бўлмаса керак. Санжар Қодирқулов болалигида кимларнинг ўйинларини мириқиб томоша қилган?

- Кичкиналигимда Александр Гейнрихнинг ўйинларига ҳавас қилганман. Унинг ўйинларини кўриб ностандарт ҳаракатларига қизиқардим. Хориждан эса Лионель Мессининг ўйинларини кўриб ҳозиргача завқланаман.

- Кўплаб мураббийлар билан ишлагансиз. Вадим Абрамовнинг улардан фарқли жиҳатини айта оласизми?

- Вадим Карленовичнинг ўзгача жиҳати? (ўйланиб) Менимча унинг совуққонлиги ва ўйинчиларга бўлган ишончи бўлса керак. У ҳар бир вазиятга совуққон тарзда муносабатда бўлади. Тезда жаҳли чиқмайди ҳамда ёш футболчиларга имконият беришдан чўчимайди.



- Сиз ўйнаётган "Бунёдкор" клуби сўнгги ўйинларда ижобий натижа қайд эта олмаяпти. Бу ҳолат Абрамовнинг терма жамоага бош мураббий бўлганидан кейин бошлангандек гўё. Жамоа аъзоси сифатида бу вазиятга қандай изоҳ берасиз?

- Буни футбол деб қўйишибди. Унда омад ҳам жуда катта роль ўйнайди. Кимдир ютади, кимдир ютқазади.

- Суперлига якунига етишига 3та тур қолди холос. "Бунёдкор" ҳозирда 4-ўринда бормоқда. Учинчи ўрин соҳиби келгуси йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Мавсумни учинчи ўринда тугатишга қанчалик ишонч бор?

- Ишонч албатта бор. Насиб қилса учинчи ўринни олиб, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма оламиз худо хоҳласа.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика