Latest news

10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  3 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  11 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  21 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5

Интервью. Мўйдин Мамазулумов: “Абрамов ҳақида фақат илиқ фикрлар билдира оламан” News

Интервью. Мўйдин Мамазулумов: “Абрамов ҳақида фақат илиқ фикрлар билдира оламан”

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони ҳисобланган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бу йилги мавсумни муваффақиятсиз тарзда бошлади.

Водий клуби 12та ўйиндан 10 очко тўплаб олий лигада 16та клуб орасида 15-ўринни эгаллаб турганини бошқача изоҳлаб бўлмайди.

Яқинда “Нефтчи” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар юзага келди. Жамоага тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Биринчи давранинг сўнгги учта ўйини ва иккинчи давра баҳсларини жамоа Абрамов қўл остида ўтказади. Биз “Нефтчи” ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумовдан мавсумнинг боши ва Абрамовнинг тайинлануви ҳақида интервью олишга қарор қилдик.

- "Нефтчи"дек клубнинг мавсумни омадсиз бошлаганига нималар сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Тўғри таъкидладингиз 2017 йилги мавсумни яхши бошлай олмадик. Бунга бир қатор жиҳатлар сабаб бўлди. Улардан асосийси бу омад. Биз омадни ушлашга ҳаракат қилдик. Бироқ хатто ўз майдонимизда ҳам рақибларга ютқазиб қўявердик. Натижада очколаримиз сони айни пайтга келиб жуда ҳам кам.

- Омад туфайли дедингиз. Сизнингча бу мавсумдаги "Нефтчи"нинг энг омадсиз ўйини қайси бўлди?

- Бундан баҳслар кўп бўлди. Масалан, Навоийда “Қизилқум” билан ўйинда биз 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, аммо  мезбонлар иккита жавоб тўпи киритишди ва ғалабани бой бердик.

- Қишда “Нефтчи”ни тарк этган етакчиларнинг ўрни тўлдирилди деб ҳисоблайсизми?

- Мен қишда жамоага келганимда Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ва Жаҳонгир Меҳмонов каби футболчилар клубни тарк этишди. Булар “Нефтчи”нинг етакчилари эди. Уларнинг ўрнига легионерлар олиб келинди. Биринчи давра ўйинлари орқали кўриндики юқоридаги уч нафар футболчининг ўрни тўлдира олинмади. Легионерлар ўзларини ёрқин томонлама кўрсата олишмади. Балки улар жамоага мослашиб кета олишмагандир, балки бошқа сабаб бордир. Шахсий фикрим шундай.

- Биламизки азалдан Фарғонада футболни жуда севишади. Лекин сўнгги пайтларда "Нефтчи"нинг уй ўйинларига жуда кам сонли томошабинлар келишмоқда. Бу фақат мағлубиятлар билан боғлиқ деб ўйлайсизми?

- Албатта, мағлубият сабаб деб ўйлайман. Агар ғолиб бўлиб турсангиз мухлислар ўз-ўзидан кўпайяди, кетма-кет мағлубиятлардан кейин стадионга ташриф жуда ҳам камайиб кетди. Янги бош мураббий Вадим Абрамов илк интервьюларидан бирида мухлисларни стадионга қайтариш асосий вазифалардан бири эканлигини айтди. Ўзим фарғоналикман, шу боис бу ернинг мухлисларини жуда яхши биламан. Улар жонажон клублари учун борларини беришга тайёрлар.  Насиб қилса биринчи давранинг охирги ўйинларида ва иккинчи даврада уларга манзур бўладиган ўйинлар ҳамда натижалар қайд этамиз. Ҳар ҳолда барча футболчилар шунинг учун машғулотларда ишлашмоқда.


- Сиз ҳужумчисиз, аммо бу мавсумда атига битта гол урдингиз. Бу паст натижа экани аниқ. Ушбу мавсумда жами қанча гол ура оламан деб ўйлайсиз?
- Ҳар қандай футболчи йил бошида ўз олдига маълум бир мақсадларни қўяди. Ҳозирга қадар бўлиб ўтган 12та турда ҳеч бир ўйинда асосий таркибда майдонга тушганим йўқ. Захирадан асосан 15-20 дақиқага тушдим ва 1та гол урдим холос. Ҳужумчи бўлганимдан кейин камида 10та гол уришни мақсад қилганман. Голларим билан жамоамга ёрдам берсам бундан албатта хурсанд бўламан. Имконият беришса ўйнашга ва голлар уришга доим тайёрман.

- "Нефтчи" ҳужумчилари орасида рақобат қанчалик кучли деб ўйлайсиз?

- Жамоамизда Шерзод Ҳакимов ва Отабек Исроилов каби ҳужумчилар бор. Бу футболчилар билан рақобат яхши даражада. Ким машғулотларда ўзини кўрсатса ва мураббий кимни танласа ўша майдонга тушади. Кўп нарса тактикага ҳам боғлиқ деб ўйлайман. Уйда ҳам меҳмонда ҳам кўпинчи 5 ҳимоячи, 3 ярим ҳимоячи 2 ҳужумчи ёки 5-4-1 тактикасида ўйнадик. Шуни эвазига ҳужумчилар ҳам, жамоа ҳам кам гол урди деб ўйлайман. Асосан ҳимоявий ўйин кўрсатганимиз туфайли мухлислар биздан бироз ранжишди деб ҳисоблайман.

- Вадим Абрамовни жамоа қандай кутиб олди? У футболчилардан нималарни талаб қилмоқда?

- Вадим Карленовични барча яхши кутиб олди. Футболчилар ҳам, раҳбарият ҳам, мухлислар ҳам. Бу мураббийни Ўзбекистонда барча яхши танийди десам муболаға бўлмаса керак. У ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган. Абрамов келгач машғулотларда ўзгаришлар бўлди. У футболчилар билан босқичма-босқич танишиб бормоқда. Машғулот жараёнларида ҳар бир ўйинчининг миясига мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этиш уқтирилмоқда. Мураббий биздан тўп билан кўпроқ муомала қилишимизни сўрамоқда.

- Абрамов билан "Локомотив"да ҳам бирга ишлагансиз. Бу сизга қайсидир маънода ёрдам берадими?

- Тўғри айтдингиз, 2015 йилги мавсумда Карленович мени “Локомотив”га чақирган эди. У билан бирга ишлаганмиз, бир-биримизни яхши таниймиз. Ушбу мураббий ҳақида фақат илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Аммо у мени танийди деб ўз устимда ишламай қўйсам захирада қолиб кетишим аниқ, шу боис машғулотлар орқали асосий таркибга лойиқ эканлигимни кўрсатишим ва исботлашим керак.

- Тажрибали футболчи сифатида “Нефтчи” таркибида бу мавсумда қайси ёш футболчилар кашфиёт бўлишди деб айта оласиз?

- Бир қатор ёшлар таркибга жалб қилинмоқда. Улар орасида ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақовни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Аббос Махсталиев эса жамоанинг етакчи футболчилардан бирига айланиб олди.

- Жамоа сафида Отабек Ҳайдаров кўрикдан ўтаётгани маълум бўлди. Бу ҳужумчи ҳақида нималар дея оласиз?

- Бу футболчини олдиндан яхши биламан. “Қўқон-1912”да ва “Нефтчи”да ўйнаган пайтларида ўйинларини кўрганман. Яхши савиядаги ҳужумчи деб ўйлайман. Футболдан ташқарида ҳам ўзаро муносабатимиз яхши. Қишда оёғини операция қилдирганди. Энди секин аста сафга қайтмоқда. Агар мураббийлар уни жамоада олиб қолишса иккинчи даврада албатта “Нефтчи”га ёрдами тегади деб ўйлайман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика