Latest news

18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  11 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  13 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17

Интервью. Михаил Наумов: “Динамо”нинг муваффақиятлари тасодиф эмас” News

Интервью. Михаил Наумов: “Динамо”нинг муваффақиятлари тасодиф эмас”

Футбол бўйича бу йилги Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўзига хос сенсация билан бошланди.

Ўтган йили биринчи лигада, ғолиб чиқиб олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Олий лигада ҳам ҳеч кутилмаганда зафарли юришини бошлаб юборди.

Мавсумлар оралиғида мураббийлар қўнимсизлиги қолаверса, таркибнинг мукаммал шакллантириш борасидаги муаммоларга қарамасдан самарқандлик футболчилар ҳозиргача ўтказилган учта турда барча рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Жамоа таркибинининг 90 фоизи ёш футболчилардан ташкил топган “Динамо”чилар ҳозиргача рақиб дарвозасини олти маротаба ишғол этиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб туришибди. Бундан муваффақиятларни қўлга киритилишида жамоанинг тажрибали посбони Михаил НАУМОВнинг хизматлари катта. Ўз вақтида “Тўпаланг”, “Машъал”, “Насаф” жамоаларида тўп тепиб, миллий терма жамоага номзод ҳисобланган сурхондарёлик дарвозабон билан жамоасининг бу йилги ютуқлари ҳақида гаплашдик.


-“Динамо”нинг бу мавсум бошидаги муваффақиятли юришларининг сабаби нимада?
-Бунинг ҳеч қандай сирли жойи йўқ. Биз ўтган йили биринчи лигани пешқадам сифатида якунлаб, олий лигага йўлланма олганимиздан сўнг, таркибимизда бир қатор ёш футболчилар келиб қўшилди. Ўзаро ҳамжиҳатлик, майдонда бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилишимиз мавсум бошидаги муваффақиятимизга омил бўлди, деб айта оламан. Очиғини айтиш керак, бу қадар омадли старт олишимизни ҳеч ким кутмаган эди.

-Дарҳақиқат, ўтказилган учта турда жамоа рақиб дарвозасини уч марта аниқ нишонга олиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Бу ўз-ўзидан бўлмаган бўлса керак…

-Албатта. Юқорида айтиб ўтдим. Биз мураббийларнинг кўрсатмасини бекамў кўст бажариб, нафақат ҳужумда, ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилишга уринаяпмиз. Футболчилар ҳам мураббийлар улардан нимани талаб қилаётганини яхши тушуниб туришибди ва уни бажариш учун астойдил интилишмоқда.

-Умуман олганда, мавсум олдидан ҳар бир жамоа чемпионатда ўз олдига маълум бир мақсадларни қўйиб, ҳаракат қилади. Раҳбарият жамоа олдига қандай вазифаларни қўйган?

-Мақсадимиз чемпионатда муносиб, иштирок этиб, мухлисларни хурсанд этиш. 12-ўринни эгалласак ҳам ҳеч ким бизни койимайди.

-Михаил, нима деб ўйлайсиз: жамоангиз мавусм охиригача шу руҳда тўп тепишга қодирми?

-Биз осонликча таслим бўлмаймиз. Мураббийларимизнинг ўйин олдидан берган кўрсатмаларини тўғри бажара олсак, ғалаба қозона олишимизга барча ишониб турибди. Ўтган турлардаги ғалаба ўзимизга бўлган ишончни янада оширди. Ўтган йили Англияда “Лестер” чемпион бўлишига ҳеч ким ишонмаганди. Балким, биз шу ишни Ўзбекистонда такрорлармиз?! Буни ўйиндан ўйинга билиб олаверамиз.

-Ўз вақтида “Машъал”, “Насаф” сингари жамоалар юртимизнинг етакчи жамоаларида тўп тепгансиз. Лекин кейинги йилларда биринчи лигада ўйнай бошладингиз. “Динамо” варианти қандай пайдо бўлганди?

-2015 йил мен учун бироз омадсиз келди. Дастлаб “Сўғдиёна”да, кейин “Оқтепа” либосида майдонга тушдим. 2016 йил бошида “Динамо”дан таклиф тушгач, самарқандликлар билан битимга имзо чекдим. Уларнинг олдида биринчи лигадан олий лигага чиқиш вазифаси турарди. Мен қийинчилик билан бўлсада, яна олий лигага қайтишни мақсад қилгандим. “Динамо” билан бу вазифани уддаладим, десам ҳам бўлади.

-Клуб инфраструктураси ҳақида нима дея оласиз? База, стадионда футболчилар учун шароитлар етарлими?

- Албатта, “Насаф”даги сингари иедал шароит йўқ “Динамо”да. Лекин нолишга асос ҳам йўқ. Футболчилар учун етарли шароитлар мавжуд.


-Самарқанд аҳли катта футболни соғиниб қолгани мухлисларнинг жамоа ўйинига ташрифидан ҳам сезса бўлади. Улар нафақат Самарқандда, балки сафар ўйинларида ҳам сизларни қўллаб-қувватлашмоқда…
-Ҳа. Бу ҳақда алоҳида тўхталишим лозим. Уларнинг қўллашисиз ҳозирги натижаларга эришолмасдик. Мен ва бутун жамоадошларим улардан чексиз миннатдормиз. Ўйлайманки, узоқ давом этадиган мавсум давомида улар билан бирга кўплаб ғалабаларни бирга нишонлаймиз.

-Очиғини айтинг: жамоанинг ўзи ҳам мавсумни бу қадар кўтаринки руҳда бошлаганини кутмаганди. Тўғрими?

-Ҳа. Лекин биринчи ўйинда сафарда яна “Металлург” устидан қозонилган ғалабадан кейин биз ўз ўйинимизни кўрсатсак, юксак натижаларга эриша олишимизга ишона бошладик.

-Лекин ўша илк турда Бекободдаги ғалабангиз айримларда шубҳа гумон уйғотгани ҳам бор гап…

-Кўпчилик ўша ғалабамизни “сенсация” деб баҳолади. Яна қандай гап-сўзлар бўлганидан хабарим йўқ. Аммо биз кейинги икки турда ҳам ўзимизга керакли натижага эришиб, 1-турдаги ғалабамиз тасодифий эмаслигини исботлай олдик, деб.

-Суҳбат учун ташаккур. Сизга ва жамоангизга омад тилайман.

-Раҳмат.

Азиз НУРИЙ суҳбатлашди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика