Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  145 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Интервью. Мирзоҳид Ғофуров: “Жамоа сардори бўлиш масъулияти оғир экан” News

Интервью. Мирзоҳид Ғофуров: “Жамоа сардори бўлиш масъулияти оғир экан”

Муборакнинг “Машъал” клуби ярим ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров бир неча йиллардан буён олий лигада фаолият олиб бормоқда. Биз футболчи билан якунига етаётган мавсум ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик.

- “Машъал” жамоаси сардори сифатида ўйнаяпсиз. Сардорлик қандай экан?
- Албатта жамоа сардори бўлишнинг ўзига яраша “юки” ва масъулияти бўлар экан. Сардор ўз номи билан жамоанинг майдондаги етакчиси бўлиши керак экан. Баҳс давомида жамоаингиз ютқазиб турса шерикларни руҳлантириш керак. Ҳакам билан тортишаётган футболчиларга тўғри танбеҳ бериш сардорнинг зиммасида бўлади.

- Якунига етаётган мавсумда “Машъал”нинг натижалари ҳақида нима дея оласиз?
- Бу мавсумда кўзлаган мақсадимизга эриша олмадик. Тўғриси биз ҳозир ўзимизнинг ўрнимизда эмасмиз. Шунчаки омадсиз ўйинлар, йўқ жойда очко йўқотилган баҳслар кўп бўлди. Шу боис “Машъал” айни пайтда пастроқ ўринда бормоқда. Бироқ олдинда яна 3та тур бор, имкон қадар ғалабаларга эришиб юқорироқ поғоналарга чиқиб олмоқчимиз. Шахсан мен мавсумдаги натижаларимиздан қониқмадим. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз.

- Умуман 2016 йилги мавсум тўғрисидаги фикрларингиз қандай?  
- Йилдан-йилга чемпионат қизиқарли бўлиб бормоқда. Сабаби бундан бир неча йиллар олдин битта жамоа бошқалардан анча олдинга ўтиб кетиб мавсум тугашига 3-4 тур қолганида чемпион бўларди. Лигадан тушиб кетадиган жамоалар номи ҳам олдинроқ аниқ бўлиб қоларди. Бу йил эса мана чемпион номи ҳамон аниқ эмас. Қайси жамоа қуйи лигага тушиб кетиши ҳам номаълум. Олдиндаги 3та турда барча нарса содир бўлиши мумкин.


- Чемпион маълум эмас дедингиз. Шахсан сиз кимда имконият кўпроқ деб ўйлайсиз?
- “Локомотив”да имконият кўпроқ. Сабаби оддий уларда очко кўпроқ. “Бунёдкор”да уларга етиб олиш ва ошиб кетиш учун имкониятлар бўлганди. Лекин ҳозирча ҳеч нима аниқ эмас. Бу жамоалар ҳали ўзаро ўйин ҳам ўтказишлари керак.

- 2015 йил бошида сиз “Бунёдкор” клубига кўчиб ўтдингиз. Бироқ тезда яна ортда қайтдингиз...
- “Бунёдкор”даги мавсум мен учун яхши бошланган эди. Дастлабки ўйинларда майдонга  тушдим, ОЧЛ доирасидаги учрашувларда қатнашдим. Бироқ “Машъал”да узоқ йил ўйнаганим учунми янги жамоага қўшилиб кета олмадим. Захирада ўтирадиган ёшда эмасдим. Шу боис мураббийларга “Машъал”га қайтиб ўйин амалиётига эга бўлмоқчи эканлигимни айтдим. Улар билан дўстона тарзда хайрлашдик. “Бунёдкор”ни ёмон таассурот билан тарк этмаганман.

- Сиз билан бирга Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров ҳам “Бунёдкор”га ўтишганди. Уларга қандай тилакларингиз бор?
- Бундан ҳам кучли футболчи бўлиб етишишларига тилакдошман. Иккаласи ҳам “Машъал” жамоаси тарбияланувчилари ҳисобланади. Уларни ёшлигидан яхши танийман. Тиришқоқ ва меҳнаткаш йигитлар. Ўз ҳаракатлари билан мана терма жамоа даражасига чиқишди. “Бунёдкор”нинг етакчи футболчиларига айланишди. Имконият бўлса Европа клубларига ўтишсин, уларга фақат яхши тилаклар тилайман.

- Терма жамоадан сўз очдингиз. Жаҳон чемпионати саралаши ҳақида нима дея оласиз?
- Жамоамиз учинчи босқични яхши бошлади, аммо Эронга Тошкентда ютқазиб қўйди. Лекин ҳали ўйинлар кўп, мундиалга чиқиш учун имкониятимиз етарли. Халқимиз анчадан буён Жаҳон чемпионатини орзу қилади. Мана шу йигитлар насиб қилса албатта Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритишади.

- “Машъал” билан шартномангиз йил сўнггида тугайдими?
- Ҳа, йил охирида шартномам якунига етади.


- Кейинги режалар қандай?
- Тўғриси бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ. Ҳозир бор фикрим олдинда турган 3та ўйин ҳақида. Айни пайтда “Машъал” футболчисиман. Таътилга чиққач хордиқ чиқараман ва кейинги тақдирим ҳақида ўйлаб кўраман.

- “Машъал”да ҳар йили ёш футболчилар етишиб чиқади. Бу йил кимларни алоҳида кўрсатиб ўтасиз?
- Тўғри таъкидладингиз, азалдан “Машъал” ёшларга катта эътибор қаратади. Бу йил дарвозабон Жавоҳир Илёсов олий лигада ўзини кўрсатишга эришди. Ёш ва қобилиятли посбонлигини исботлади. Ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов ҳам тиришқоқ футболчи. У асосий таркиб аъзосига айланиб олди. Жамоанинг ғалабаларига ўзининг катта хиссасини қўшмоқда. Улардан ташқари кўплаб ёшлар бор, яна бир қатор ёшлар ўринбосарлар сафида ўйнашди. Кейинги йилда таркибда янги ёшлар ҳам пайдо бўлишига шубҳа йўқ. Мураббийлар бунинг устида ишлашмоқда.

- Акангиз Рашид Ғофуров бу йил бошида “Навбаҳор”да ишладилар. Айни пайтда нималар билан бандлар?
- Айни пайтда акам футболдан дам олмоқдалар. Биласиз биринчи марта олий лигада бош мураббий сифатида ишлади. Бироқ бир нечта ўйиндан сўнг раҳбарият акамни ишдан бўшатди. Шу сабабли ҳозирча таклифларни ҳам кўриб чиқмай хордиқ чиқардилар. Лекин кейинги йил яхши талкиф бўлса ўзларини синаб кўрадилар.

- Мирзоҳид Ғофуров келажакда мураббий бўлиши мумкинми?
- Буни вақт кўрсатади. Олдиндан бир нима дейиш қийин. Бироқ тўғриси мураббий бўлишни истамасдим. Сабаби акам мураббий бўлгач қанчалик қийин касб эканлигини кўриб билдим. Албатта осон касб йўқ. Лекин мураббийлик қилиш жуда ҳам оғир. Ҳар бир футболчининг кўнглига йўл топа олиш керак. Турли характерли йигитлар бўлади. Лекин мураббий сифатида бўлмаса ҳам футболни ичида қолишни истардим.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика