Latest news

08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  15

Интервью. Лутфулла Тўраев: "Ҳозир паспортга қарашнинг вақти эмас" News

Интервью. Лутфулла Тўраев: "Ҳозир паспортга қарашнинг вақти эмас"

"Бунёдкор" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев 3 октябрь куни championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

"2 октябрь куни йиғинни бошладик. Бир кун аввал Суперлигада тур ўйинлари бўлиб ўтгани боис дастлабки кун асосан тикланиш машғулотларини бажардик. Бугундан (3 октябрь) тўлақонли машқларни бажаришни бошлаймиз", - деб гап бошлади Тўраев.

- 4 йиллик танаффусдан сўнг яна терма жамоага чақирув олдингиз. Нималарни ҳис қилаяпсиз?

- Ҳиссиётлар ўзгача. Барибир миллий терма жамоада ўйнаш бошқача. Қўлимдан келганича ватанимиз жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- Ўзингиз ҳам кузатаётган бўлсангиз, мухлислар томонидан ёшингиз билан боғлиқ танқидлар кўп айтилмоқда...

- Ҳозир ёш ёки паспортга қарашнинг вақти эмас деб ўйлайман. Масалан, Россия терма жамоасида 36-37 ёшли футболчилар ўйнамоқда. Ҳозир 31 ёшдаман ва ўзимни қари деб ўйламайман. Терма жамоага лойиқ эканлигимни майдонда исботлашга бор кучимни бераман ва халқимизни ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика