Latest news

22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  0 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  43

Интервью. Жавоҳир Қаҳрамонов: “Бунёдкор” мени “Динамо”га ижарага бериб тўғри қилган” News

Интервью. Жавоҳир Қаҳрамонов: “Бунёдкор” мени “Динамо”га ижарага бериб тўғри қилган”

Жамоа дастлабки учта турда рақибларини уч бор мағлуб этиб олий лига карвонбошчилик ҳам қилишди.

“Динамо” сафида кўплаб ёш футболчилар ўзларини кўрсатишга эришишмоқда. Улардан бири ярим ҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов бўлади. Ёш футболчи аслида “Бунёдкор” клубига тегишли бўлиб Самарқанд жамоасида ижарада ўйнамоқда. Қизиғи олий лиганинг 7-турида “Бунёдкор” – “Динамо” учрашувида ҳисобни айнан Жавоҳир Қаҳрамонов очишга эришди. Якунда бу гол Самарқанд клубига сафардаги бир очкони тақдим этди. Биз ёш футболчининг фаолияти ҳақида интервью олишга қарор қилдик.

- Анъанавий савол, футболга қачон ва қандай кириб келгансиз?
- Ўзим 1996 йил Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилганман. Ёшликдан футболга қизиқишим кучли бўлгани учун 8 ёшимда тўгаракка қантай бошлганман. Дастлабки сабоқларни "Ҳамкор банк" клубида олганман.

- Футболдаги илк мураббийингиз ким бўлган?
- Биринчи мураббийим Равшан Дўрмонов бўлганлар. Бу инсоннинг футболчи бўлиб етишишимда хиссаси беқиёс. Фурсатдан фойдаланиб бу кишига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.

- Сизни "Бунёдкор"га қачон ва ким олиб келган?
- "Бунёдкор"га 2009 йил келганман. Бу жамоага келишимна Сергей Иванович Лушан сабабчи бўлган. Қаршидаги мусобақада менинг ўйинимни кўрган мураббий мени Тошкентга олиб кетганди.  "Қалдирғочлар" сафида дастлаб айнан Сергей Лушан қўл остида машғулот ўтказганман.

- "Бунёдкор"да яна қайси мураббийлар қўл остида ишлагансиз?
- Сергей Лушандан ташқари Муҳиддин Ортиқов ва Ҳикмат Эргашев каби мураббийлар билан бирга ишлаганман.

- Ёшликда қайси машҳур футболчилар билан бирга ўйнагансиз?
- Кўплаб футболчилар билан бирга катта бўлганмиз. "Бунёдкор" академиясида Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Дилшод Аҳмадалиев, Дилшод Ҳамроев ва Сардор Азимов каби футболчилар билан тўп тепганман.



- Ўтган йил "Обод" сафида олий лигада деб қилгандингиз...
- Ҳа, тўғри ўтган мавсум "Бунёдкор" мени "Обод"га ижарага берганди. Мен ҳам, "Обод" ҳам олий лигада дебют қилганди. Дастлаб бироз қийналдим. Балки олий лигадаги биринчи йил бўлгани учундир. Аммо ўтган йил мен учун катта тажриба мактаби бўлгани аниқ. "Обод" клубида мен билан бирга ишлаган ва ўйнаган барчага раҳмат айтаман.

- Бу йил эса "Динамо"дасиз. Жамоадаги муҳит қандай?
- "Динамо"да ҳам "Обод"даги каби муҳит ажойиб. Шароитлар яхши, футболчиларга барча нарса муҳайё қилинган. Қизиғи иккинчи йил ҳам биринчи лигадан олий лигага чиққан клуб сафида ўйнаяпман.

- "Динамо" дебютант бўлишига қарамай, таркибида юлдуз футболчилар бўлмаса ҳам мавсумни кетма-кет ғалабалар билан бошлади. Бунинг сабаби нимада?
- Сабаби жамоамиз жуда иноқ. Машғулотларда барчамиз бор кучимиз билан ишлаяпмиз ва ўйинларда 100 фоиздан ҳам кўпроқ имкониятимизни ишга солаяпмиз. Айтганингиздек бизда юлдузлар йўқ, таркибимизда ёшлар кўп. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли, шунинг эвазига ҳам ғалабаларга эришаяпмиз.

- Лушаннинг ўзи сизни "Бунёдкор"га олиб келган экан. Лекин негадир икки йилдан бери бошқа жамоаларага ижарага бермоқда...
- Сабаби менга айни пайтда ўйин амалиёти зарур. Бундай ёшда захирада ўтириш зараримга ишлаши мумкин. Шу боис Сергей Иванович тавсиясига кўра бошқа клубларда ижарада ўйнаяпман. "Динамо"да ўзимни яхши томонларимни кўрсатишга уринаяпман.

- Самарқандлик мухлислар ҳақида фикрларингиз қандай?
- Мухлислар ҳақида қанча гапирсам шунча оз. Тўғриси менга уларнинг қўллаб қувватлашлари жуда ёқти. Хатто сафардаги баҳсларга ҳам боришмоқда. "Динамо" ўз уйида ўйнаганида стадион тўлиб тошмоқда. Мухлисларни ҳақиқатдан ҳам 12-ўйинчимиз десак бўлади.

- Жавоҳир Қаҳрамонов қачон "Бунёдкор"нинг асосий таркибида ўйнайди?
- "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг кучли жамоаси, Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Агар ўз устимда янада кўпроқ ишласам ва "Динамо" сафида ўзимни кўрсата олсам "Бунёдкор"га қайтиб шу клуб шарафини ҳимоя қилишим мумкин.

- Ўтган йил "Обод"да бошқа, ҳозир "Динамо"да бошқа позицияда ўйнаяпсиз. Аслида қайси амплуа "сизники"?
- "Обод" марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнагандим. "Динамо"да эса ҳужумчилар ортида ўйнаяпман. Айнан ҳозирги ўйнаётган амплуа мен учун жуда қулай ҳисобланади.

- Ёшликда футболни танлаганда ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?
- Ёшликда фақат футбол ўйнаш ёққани учун борардим. Кейинчалик ақлимни таниб каттароқ бўлганимда албатта ўзига хос мақсадлар қўйганман. Уларнинг баъзиларини айтишим мумкин: Ўзбекистонда таниқли футболчи бўлиш ва келажакда хориж клубларида ўйнаш. Бунинг учун жуда кўп меҳнат қилишим керак.

- Хориждаги қайси футболчиларнинг ҳаракатларига ҳавас қиласиз?
- Бразилиялик футболчиларнинг ўйинлари ёқади. “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонига ҳавас қиламан. Ундан ташқари “Барселона”да ўйнаётган Неймарнинг чаққон хатти-ҳаракатлари мени ўзига ром қилган.

- Негадир сиз Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнамагансиз. Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?
- Тўғриси билмайман. Бу саволни мураббийларга берсангиз тўғри бўларди. Балки менинг ўйинларим терма жамоада ўйнаш учун етарли бўлмагандир. Аммо ҳеч қачон афсус қилмайман ва олдинга интилишда давом этаман. Келажакда миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилишни орзу қиламан.

- Оилада ким кўпроқ танбеҳ беради?
- Дадам футболга яхши тушунадилар. Ҳар куни ўз устингда янада кўпроқ ишла деб турадилар. Телефон орқали гаплашиб турамиз, камчиликларимни айтиб турадилар, кези келганда мақтаб ҳам турадилар. Онам ҳам доим мени қўллаб турадилар.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика