Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: “Сафарда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчимиз”
14 oct 2019 15:00
News
Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: “Сафарда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчимиз”
- Яман билан ўйинда терма жамоа катта устунликка эга бўлди ва буни ҳисобда ҳам акс эттирди. Кўп куч сарфлангани аниқ. Тикланиш жараёни қандай кечди?
- Одатдагидек тикланиш машқларини олиб бордик. Барчаси режадагидек.
- Миллий чемпионатимизда мавсум якунланиб бормоқда. Футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилиши табиий ҳол. Айни паллада жамоадагиларни жисмоний ҳолати қандай?
- Барибир хоҳлаймизми, йўқми чарчоқ озгина сезилади. Чунки мавсум охири, Суперлига якунланишига оз қолди. Лекин терма жамоа ўйинлари пайтида яхши спорт формасида бўлишимиз керак.

- Рақиб аввалги турда Саудия Арабистонига мағлуб бўлди. Сингапур терма жамоасидан очиқ ўйин кутяпсизми ёки ҳимояга асосланган?
- Уларни ўрганяпмиз. Сингапурликлар сўнгги ўйинларда ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда.
- Сафарда, кўплаб сингапурлик ишқибозлар қаршисида ўйнашини инобатга олсак, терма жамоамиздан қандай футбол кутишимиз мумкин?
- Худо хоҳласа сафарда ҳам чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрсатиб ғалабага эришмоқчимиз.
Абдулазиз суҳбатлашди
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments