Latest news

23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  4 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  12 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  22 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5

Интервью. Магаметов ва Денисов Фаррух Турдалиевга қандай совға берган? News

Интервью. Магаметов ва Денисов Фаррух Турдалиевга қандай совға берган?

Ўтган йили биринчи лигада Қувасойнинг “Цементчи” жамоасида фаолият олиб борган Фаррух Турдалиев айни дамда “Нефтчи” клубидада фаолият юритмоқда.

Биз Фаррух Турдалиев билан боғланиб фаолияти борасида суҳбатлашдик.

- Ўтган йили биринчи лигада фаолият юритдингиз. Сиз учун 2017 йил қандай ўтди?

- 2017 йилги мавсумни “Андижон” жамоасида бошлашим керак эди. Ҳар ҳолда оғзаки келишувга эришган эдик. Лекин қандайдир тушунарсиз ҳолат юз берди ва менга жавоб бериб юборишди. Бу ҳолатни тушунолмай қолдим. Футболдан кўнглим совиб кетди. Чемпионат бошланишига бир неча кун қолганида тақдирга тан бердим ва ўқишга отландим. Тошкентда жисмоний тарбия олийгоҳига ўқишга хужжат топширдим. Орадан бир неча кун ўтгач, “Хотира-79” жамоаси бош мураббийи Меҳмон ака қўнғироқ қилдилар ва хали ёшлигимни, футбол ўйнашим кераклигини, таслим бўлмаслигимни тушунтирдилар. Шундан сўнг, жамоага таклиф қилдилар. Биринчи даврани “Хотира-79” жамоасида ўтказдим. Иккинчи даврада эса “Цементчи”дан чорлов бўлди. Бу ерда олдин фаолият юритганим учун, мураббийлар билан ҳам, раҳбарият билан ҳам яхши таниш эдим. Шунинг учун йўқ демасдан чорловни қабул қилдим.

- Янги мавсумга тайёргарлик қай даражада олиб борилмоқда?

- Ҳозир барча жамоалар сингари биз ҳам жисмоний ҳолатимизга кўпроқ эътибор берган ҳолда тайёрланяпмиз. 

- Янги мавсумга раҳбарият томонидан вазифа қўйилдими?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба козониб фарғоналик мухлисларни хурсанд қилиш вазифаси қўйилди. Биласиз, охирги йилларда Фарғонада футбол бироз пастлагандек туюлмоқда. Лекин биз шуни аксини исботлашга ҳаракат қилмоқчимиз.

- Биламизки сиз аввал ҳам "Нефтчи" жамоасида фаолият олиб боргансиз. Ўтган йили ушбу жамоанинг салбий натижа кўрсатишига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?

- Мен шу клубда катта бўлдим, футболчи бўлиб етишдим. Юрий Вазгенович Саркисян даврида фаолият олиб борганман. Унинг тарбиясини олганман. Ҳозир “Нефтчи”да бошқа одамлар ишламоқда. Ўтган йили “Нефтчи” нима учун салбий натижа қайд этганига бир нима дея олмайман.

- Юрий Вазгенович Саркисян даврида клуб қандай эди?

- Юрий Вазгенович доим биринчи ўринга жамоани қўярди. Бир, иккита футболчини жамоага алишмайман, деб доим айтарди. Жуда ҳам қаттиққўл мураббий эди. Интизомни биринчи ўринга қўярди. “Порядок бьет класс” деган гаплари ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Энг асосийси, у ҳамма нарсага бош эди. Ушбу мураббийнинг гапини ҳеч ким икки қила олмасди. 

- Юрий Вазгеновични жуда ҳам қаттиққўл мураббий бўлган, деб айтябсиз. Охирги пайтда "Нефтчи"га шундай қаттиққўл мураббий етишмагандир?

- Юрий Вазгенович биринчи навбатда кучли руҳшунос. Масалан Моуриньони шундай руҳшунос деб эшитганман. Сер Алекс Фергюссон, Қурбон Бердиевлар шулар жумласидандир. Афсуски, бундай мураббийлар футболда саноқли. Юрий Вазгенович кимга қачон, қандай гапиришни биларди. Бу футболни ичидаги ёзилмаган қонунлардан бири. Шунинг учун ҳам Саркисян ўзбек футболига жуда кўплаб номларни етиштириб берган. 

- Дарвозабон бўлишингизга, умуман футболга кириб келишингизга нима сабаб бўлган?

- Францияда бўлиб ўтган 1998 йилги жаҳон чемпионати футболга кириб келишимга ва дарвозабон бўлишимга сабаб бўлган, десам муболаға бўлмайди. Ўша йили барча болакайлар сингари ёзги оромгоҳда эдим. Ўшанда жаҳон чемпионати бўлаётган пайт эди. Роналдонинг ўйинлари ёқиб қолган ва футболга бўлган қизиқиш пайдо бўлган. 2000 йилги Европа чемпионатида Франческо Тольдонинг ўйинлардаги сейвларини кўриб дарвозабон бўлиш фикри пайдо бўлди. Кўриб турганингиздек, орзуларим амалга ошди.

- Ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- Суперлига баҳсларида мунтазам равишда иштирок этиш, клубимга юқори ўринларни эгаллашда ёрдам бериш. Ҳар бир футболчининг орзуси бўлганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида байроғимизни балландларга кўтариш энг катта орзум.

- Бизда савияли дарвозабонлар нисбатан камроқ. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Нимага кам экан? Легионер дарвозабонлар чекловидан кейин, кўплаб маҳаллий дарвозабонлар ўйин амалиётига эга бўлишди. Дарвозабонлар мураббийи пайдо бўлганига ҳам кўп бўлмади. Шунинг учун аста-секинлик билан бизда ҳам юқори савиядаги дарвозабонлар сони кўпаяди, деб уйлайман. 

- Ҳар бир футболчи профессионал даражага етишгунга қадар қийинчиликларни бошидан ўтказади. Сизда ҳам шундай қийинчиликлар бўлганми, мисол учун молиявий томондан?

- Мен бувимни қарамоғида катта бўлганман. Бувим менга ҳам оталик, ҳам оналик қилганлар. Ёшлигимда ёшлар терма жамосига чақиришганида, кийишим учун бутсам ҳам бўлмаган. Ўшанда Геннадий Денисов ва Фарход Магаметов (ўша пайтдаги терма жамоани мураббийлари) ўзларининг бутсаларини менга беришган. Шундан сўнг “Нефтчи”га таклиф қилишган. “Нефтчи”да барча спорт кийимлари ва бутса билан таъминлашган. Ўшанда профессионал бутсамни кийганман. 

- Мухлисларга тилакларингиз?

Мухлисларимиз бизни доим қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Бирлашиб Фарғона футболини юксакларга кўтариш бизнинг ҳам қарзимиз, ҳам фарзимиздир. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика