Latest news

09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  5 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  34 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  2 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2

⚽️ Интервью. Элдор Шомуродов: "Янги мураббий қўл остидаги илк ўйинимиз бўлгани учун Швециянинг қайси таркиб билан тушиши муҳим эмас" News

⚽️ Интервью. Элдор Шомуродов: "Янги мураббий қўл остидаги илк ўйинимиз бўлгани учун Швециянинг қайси таркиб билан тушиши муҳим эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида championat.asia сайтига интервью берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Стокгольмдаги "Friends Arena" ўйингоҳида Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 

Айни пайтда мамлакат пойтахтида бўлиб турган сайтимиз мухбири Толибжон Қосимов мазкур учрашув олдидан Элдор Шомуродов билан интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатнинг маълум қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.  Суҳбат жараёнида футболчи Сречко Катанец, Швеция билан ўйин, "Рома" ва Жозе Моуриньо ҳақидаги саволларга батафсил жавоб берди.

- Терма жамоа ихтиёрига етиб келганингизга кўп бўлгани йўқ. Шундай экан, эртанги баҳсга қай даражада тайёрсиз?

- "Рома" билан сўнгги учрашувдан сўнг икки кун дам олиш имкони ҳам бўлди. Швеция билан кечадиган учрашувга ҳар томонлама тайёрман. Ҳозирда чемпионатимиз давом этаётганлиги боис футболчилар яхши спорт формасида. Терма жамоага келганда кайфият доим юқори бўлади.

- Кўпчиликнинг эътиборини тортаётган жиҳат – Швециянинг иқлими ва ҳавосидир. Нима деб ўйлайсиз, машғулот ўтказиш, тўп тепиш учун об-ҳаво қулайми?

- Об-ҳаво ажойиб. Бу ер кўпроқ Генуянинг ҳавосига ўхшар экан. Рим бироз иссиқроқ. Футбол ўйнаш учун қулай. 

- Эртанги баҳс шахсан сиз учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга? 

- Жуда ҳам муҳим. Янги мураббий қўл остида ўйинимизни шакллантириш учун ҳам керакли ўйин. 

- Сречко Катанецнинг бу борадаги фикри қандай? 

- Ўртоқлик учрашуви бўлгани учун ўйин томонлама ўзимизни кўрсатишимиз лозим. Чунки натижа кўпроқ расмий учрашувларда асқатади. Биринчи навбатда ўйинимизни шакллантириб олишимиз даркор. 

- Икки кундан бери машғулотларда иштирок этиб келяпсиз. Сречко Катанецнинг машғулотларида янгилик борми сиз учун? Олдинги мураббийларда йўқ жиҳатларни сездингизми?

- Энг ёмон кўрганим мураббийларни таққослаш. Лекин бошқа мураббийларга нисбатан машғулотлар интенсив ўтмоқда. 

- Сречко Катанец машғулотларда айниқса, ҳужум зонасидаги машқларда ҳар бир хатодан сўнг тўхтатиб ўзи ўргатмоқда. Олдинлари бундай услуб футзалда Хосе Мария Мендес пайтида бўларди. Сизнинг мазкур жараёнга муносабатингиз қандай?

- Футболчилар учун бу фойдали, деб биламан. Ўйинда турли вазиятлар юзага келади. Бунда қандай йўл тутиш кераклигини мураббий яхши билади. Мураббий кўпроқ тушунтирса, ўргатса, футболчининг ишончи ортади. 

- Словениялик мураббий бошчилигида терма жамоамизда қандай ўйин кўрамиз? Ҳимоявий ёки ҳужумкор?

- Ҳали тўлиқ фикр билдириш қийин. Боиси машғулотларда икки кун иштирок этдим. Бироқ кечаги машғулотларни олиб қараганда, ҳужумкор футбол кўрсатамиз. Мухлисларга Ўзбекистон ҳужумкор ўйнаса ёқади. Кучли жамоаларга қарши ҳимоявий ўйнаш керак бўлади. Ҳимоясиз футбол ўйнаш қийин. 

- Швеция бир неча кун олдин расмий ўйинда Испанияни мағлуб этди. Қайсидир маънода Ўзбекистон билан ўйинда етакчиларга дам бериши ҳам мумкин. Бу бизнинг фойдамизга ишлайдими ёки зараримизга? Маҳорати юқори бўлган футболчиларга қарши ўйнаш фойдалироқ бўлади, назаримизда...

- Янги мураббий қўл остидаги илк ўйинимиз бўлгани учун рақибнинг қандай таркиб билан майдонга тушиши муҳим эмас. Ўйлашимча, Швециянинг икки таркибида ҳам яхши савиядаги футболчилар бор. Биринчи навбатда, футболчилар мураббийнинг кўрсатмаларини тушуниб олиши зарур. Шундоқ ҳам терма жамоада кўп бўлмаймиз. Асосийси, Катанецнинг янги тактикасига кўникиб олишимиз.



Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика