Latest news

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  8 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  31 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Интервью. Дэниэл Старриж: “Жамоа билан бирга таваккал қиламан” News

Интервью. Дэниэл Старриж: “Жамоа билан бирга таваккал қиламан”

“Ливерпуль” ҳужумчиси Дэниэл Старриж охирги учрашувларда аввалги савиясига чиқиб бораётганини исботлади.

“Эвертон” дарвозасига гол урган футболчи “Sportbox.ru” сайти билан суҳбатда ўйинга муносабати ва майдондан ташқаридаги одатлари ҳақида берилган саволларга жавоб берди.

— Футболчи оиласида туғилгансиз. Боболарингиз етарли даражада яхши ўйнаган. Уларнинг фикри ўйинингизга таъсир қилганми?
— Улар менга кўплаб маслаҳатлар беришган. Улардан бири, бобом Дин ҳалигача кўнғироқ қилади. Менга нимадир зарур бўлса, унинг рақамини теришим мумкин. Отам ҳам маслаҳатлар бўйича ҳақиқий уста. Бу муҳим, чунки кўп янгиликлар оламан.

— Атрофдагилар учун ўзингизни ўрнак кўрсатувчи деб ҳис қиласизми? Шундай бўлса, бу туфайли ҳаётингизни ўзгартиришга интиласизми?
— Намуна? Менимча, айнан шундай. Бундай бўлишни истаганим учун эмас, балки ёш футболчилар ҳамиша ўйинчилардан ўрнак олишади. Шу сабабли уларга яхши ўрнак бўлиш лозим, токи улар ижобий нарсаларни ўзлаштиришсин. Улар бошқа ахмоқона мисоллардан ҳам фойдаланишлари мумкин ва уларнинг ҳаёти тўғри йўналишга қараб кетмайди.


— Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?
— Шунчаки уйда дам оламан. Ресторан ёки музейга боришим мумкин. Кўпроқ ҳордиқ чиқараман: фильмлар, телевизор, китоблар ёки мусиқа.

— Футболдан ташқари нимани энг кўп ёқтирасиз?
— Мусиқани. Озроқ мусиқа ҳам ёзиб тураман. Яна модада янгиликларни ёқтираман.

— Фаолиятингизни тугатгандан кейин мухлислар ёдида қандай қолишни хоҳлардингиз?
— Ўйинни ўзгартира оладиган футболчи сифатида. Болаларни футболни севишга чорлай олган ва ўйинимни улар кўчиришни хоҳлаган.

— Франциядаги Европа чемпионатидан нима кутяпсиз?
— Терма жамоа либосида муваффақиятни. Шунчаки иштирокчи бўлишни ёқтирмайман. Барчамиз ғалаба қозонишга интиламиз ва умид қиламанки, мамлакатим ютуққа эришади.

— Терма жамоа либосини кийишда ўзгача фахр ҳис қиласизми?
— Албатта, чунки ортимда мамлакатим туради. Ғалаба учун барча нарсани амалга ошираман. Ҳар бир одам бу ҳолат ўйинчи учун нимани билдиришини тушуниши муҳим.

— Таваккалсиз ғалаба бўлмайди. Шундай гап бор. Бунга изоҳ берасизми?
— Ҳа. Баъзида одатий қилмаган нарсангни амалга ошириш зарурлигини билдиради. Олдиндан ўйланмаган ҳаракат ғалабадан маҳрум қилиши ёки уни олиб келиши мумкин. Ҳаётда таваккал қилиш лозим, футболда эса янада. Позициям ностандарт қарорлар қабул қилишни талаб этади. Жамоа билан бирга таваккал қиламан, бу менга завқ бағишлайди.

— Ёш йигитлар кўпинча футбол билан яшашади. Ўзингизни шундай деб ўйлайсизми?
— Футбол билан яшайман. Хаёлимда доим янги ҳаракатлар, финтлар ва ўйинни ўйлаб юраман. Ҳаётни унда футбол борлиги учун севаман. Яна видеода олдинги авлод ўйинларини кузатишни ёқтираман. Улардан доим ўрганаман. Ўйинимни яхшилаш бориш учун барча нарсани қиламан.


— Мода сизга қандай ёрдам беради?
— Мода футболдан кўра яхшироқ таъсир қилиши мумкин, чунки одамлар сени билмаса, кийинишингга қараб баҳо беришади. Ранглар кайфиятни тасвирлайди. Тўғри, қора рангни ёқтираман ва бу нимани англатишини билмайман. Бу рангли либосда менга қулай. Мода – ажойиб нарса. Уни ҳамиша ёқтирганман.

— Ўйинингиз либос ва оёқ кийимингиз қандай эканига боғлиқми?
— Ўйлашимча, ўзингни яхши сезсанг, шунга яраша ўйнайсан. Улар кўп нарсани билдиради. Лекин кийим кўпроқ машғулотга кетаётганда ёки кўчада юрганда муҳим, машғулотда эса бунинг фарқи йўқ. Ҳаётда ўзимнигина эмас, оиламнинг ҳам бир бўлагиман. Шу сабабли яхши кийиниш муҳим деб ўйлайман.

— Нима учун спортча оёқ кийимлари кундалик гардеробингизнинг ажралмас қисми саналади?
— Одамлар биринчи навбатда сени оёқ кийимингга қараб баҳолайдилар. Доим кроссовкалар кийганман. Менда улар жуда кўп ва уйимга ҳам сиғмайди. Буни уларга боғлиқлик деб айтиш мумкин. Уларни доим ёқтираман.

— Уларни сони нечта деб ўйлайсиз?
— 100 жуфтдан ортиқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика