Latest news

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Интервью. Азизжон Ғаниев: "Онам менинг ўйинларимни томоша қила олмайдилар" News

Интервью. Азизжон Ғаниев: "Онам менинг ўйинларимни томоша қила олмайдилар"

Январь ойида Хитой мамлакатида бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлиб қайтганидан барчанинг хабари бор.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ушбу жамоанинг юқори чўққига чиқишига Азизжон Ғаниевнинг хиссаси катта бўлди десак муболаға бўлмайди. Ярим ҳимоячи мусобақанинг барча ўйинларида ўйнади. Унинг ярим финалда Жанубий Корея дарвозасига урган ажойиб голи Осиё чемпионатининг безагига айланди. Ушбу гол якунда ОФК томонидан мусобақанинг энг чиройли 10та голи орасига ҳам киритилди. Биз Ғаниев билан анчадан буён суҳбат қуришни режалаштириб юргандик. "Насаф" ОЧЛ-2018 плей-офф босқичида "Ал Файсали"ни йирик ҳисобда мағлуб этгач футболчи интервью берди.

- Осиё чемпиони Азизжон Ғаниев футболга қандай қизиқиб қолган?
- Кичкиналигимд Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубининг машғулотларига жудаям қизиқардим ва деярли ҳар куни уни томоша қилишга борардим. Унда жудаям ёш эдим. Машғулотлар тугаши билан футболчиларнинг автобусига чиқиб олиб клуб билан базасига борардим. Футболга жудаям қаттиқ қизиқардим.

- Неча ёшдан футбол ўйнашни бошлагансиз?

- 8 ёшимда кўчаларда футбол ўйнаб юрардим. Ишонасзми маҳалламизда ҳар куни кечки пайт соат тўртда футбол ўйнардик. Кечқурун соат 9да ҳам "Сўғдиёна" стадионинга футбол ўйнашга борардик. Жудаям қизиқ бўларди. Стадион қоровулига барча боллар пул йиғиб берардик, бунинг эвазига стадион прожекторларини ёқиб берарди. Биз маза қилиб тўп тепардик.

- Шу ўринда футболдаги мураббийларингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз...
- Биринчи мураббийим Улуғбек Алматов бўлганлар. Бундан ташқари Усмон Муҳаммедшин, Баҳодир Аннаматов, Сергей Кучеренко, Нурали Султонов, Зафар Холмуродов, Жасур Абдураимов, Темур Олимхўжаев, Александр Мочинов, Равшан Ҳайдаров ва Рўзиқул Бердиев каби мураббийлар қўлида ўйнаганман. Уларнинг барчасига каттадан-катта раҳмат айтмоқчиман. Худо хоҳласа мураббийларимнинг юзларини ҳеч қачон ерга қаратмайман. Уларга муносиб шогирд эканлигимни исботлайман.


- Жиззахдан "Насаф"га ўтиш қачон ва қандай содир бўлган?
- "Насаф"га ўтишимга биринчи мураббийим Улуғбек Алматов сабабчи бўлганлар. Айнан шу киши мени "Насаф"га олиб борганлар. "Аждарлар" сафида мени Баҳодир Аннаматов ўз жамоасига қабул қилиб ҳар томонлама тарбиялаганлар. Бу мураббийимга яна бир бор катта раҳмат айтмоқчиман.

- Нечинчи йилдан буён "Насаф"дасиз?
- 2014 йилдан бери "Насаф" клуби тизимида ўйнаб келаяпман. Дастлаб ёшлар жамоасида ўйнадим. Кейин асосий таркибга қўшилдим.

- Қайси футболчиларга ҳавас қиласиз?
- Хориждан "Барселона"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг ўйинлари ёқади.  Ўзбекистондан эса Одил ака Аҳмедовнинг ҳаракатларига ҳавас қиламан.

- Сиз бир неча бор жарима тўпларидан ва олис масофалардан голлар ургансиз. Жумладан, Хитойдаги Осиё чемпионатида ҳам Жанубий Корея билан баҳсда узоқдан чиройли тўп киритдингиз. Кучли зарба туғмами ёки машғулотлар самарасими?
- Ёшлигимдан машғулотларда зарба бериш устидан кўп ишлардим, мағулотларда пайтида жарима тўпларини ҳам бажаришни канда қилмайман. Шу боис мендаги кучли зарба машғулотлар самараси десак ҳам бўлаверади.

- Кўпчилик оналар жароҳатлардан қўрқиб ўз фарзандларини футболчи бўлишини хоҳлашмайди. Сизда қандай бўлган?
- Ҳа, онажоним ўйинларимни кўришга қўрқадилар. Ҳеч бир ўйинимни кўрмайдилар. Учрашув тугаганидан кейин ҳисобни биладилар холос. Унгача дуо қилиб ўтирадилар.


- Шу кунгача борган шаҳарлар орасида энг ёққани қайси?
- Кўп давлатлар ва шаҳарларга борганман. Барибир ўзимизга етмайди. Чет эл шаҳарлари орасида Сингапур ва Дубай менга кўпроқ манзур бўлган. Осиё чемпиони бўлганимиз учун Хитой давлати ҳам ёдимдан чиқмайди энди.

- Футболчилар, умуман йигитлар овқат қилишга нўноқ бўлишади. Азизжон Ғаниев қайси таомни яхши тайёрлай олади?
- Шашликни. Ҳар сафар ўз уйимга борганимда оиламдагиларга шашлик қилиб бераман.

- Хитойдаги Осиё чемпионатидан қандай таассуротлар билан қайтдингиз?

- Таассуротлар жудаям ажойиб. Кучли рақиблар, ажойиб ўйинлар, супер голлар, хурсандчилик онлари ва чемпионлик! Биз бир оила бўлганиздан жудаям хурсандман. Ўша мусобақада бирга ўйнаган жамоадошларим, мураббийларим ва делегация аъзоларини соғинишни бошладим. Тошкентга қайтиб келганимиздан сўнг халқимиз бизни бунчалик тарзда кутиб олишини умуман тасаввур ҳам қилмаган эдик. Самолётдаги чарчоқларимиз бир зумда чиқиб кетди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев биз футболчиларга шунчалик эътибор бериб ҳар биримизга Malibu совға қилдилар. Барча футболчилар ва мураббийлар Ўзбекистон фуқароси эканлигидан фахрланишди. Совға қилинган машинани дадамга тақдим қилмоқчиман.

- Илк турда Қатар билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг кийиниш хонасида муҳит қандай эди?
- Ўша ўйиндан кейин кайфиятимиз тушиб кетди ва боллар билан йиғилиб, бир бўлиб гаплашиб олдик. Кайфиятни кўтариб ишлашда давом eтдик ҳамда кетма-кет ғалабаларга эришдик.

- Танқидларни қандай қабул қиласиз?
- Танқидларни доимо тўғри қабул қиламан. Танқид келажак меваси дейишадику.

- Равшан Ҳайдаров қандай мураббий?
- Равшан Ҳайдаров самимий, тажрибали ва эътиборли мураббий. Ҳаётда ҳам боллар билан худди ака-укадек муносабатда бўладилар. Жамоани ўйинларга жуда ҳам зўр тайёрлайдилар. Футболда ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники деган гап бор. Лекин бу сафарги ғалаба мураббийники ҳам.


- Ушбу терма жамоадаги энг қувноқ футболчи ким эди?

- Тўғриси жамоамизда ҳамма жуда ҳам қувноқ, ҳазилкаш эди. Хитойдаги чемпионат вақтида дарвозабон Раҳимжон Давронов билан ҳазиллар жуда кўп бўлди (кулади).

- Вьетнам билан бўлган финал ўйинини ёдга олинг.
- Финал учрашуви ҳаво ҳарорати жуда ҳам совуқ эди. Қор тинмай ёғаётганди. Қорли майдонда ўйнаш қийинроқ бўлди албатта. Иккинчи таймдан олдин стадион ходимлари қорни тозалаб ташлашди. Кейин ўйинимиз анча осонлашди.

- Азизжон Ғанийевнинг футболдаги ва ҳаётдаги орзуси нима?
- Футболдаги орзуим Европа жамоларида ўйнаш ва мухлисларни янада хурсанд қилиш. Ҳаётдаги орзуим эса ҳар доим ота-онамни дуоларини олиб уларнинг хизматларида бўлиш.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +131   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика