Latest news

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  9 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  2 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  8 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида News

Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида

Ғузорнинг "Шўртан" клуби айни кунларда Про лиганинг навбатдаги қисмига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Сайтимиз мухбири жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев билан интервью ташкил қилиб, у билан машғулотлар жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини ва бошқа мавзуларда суҳбатлашди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ варианти келтирилмоқда.

- Анвар ака, "Шўртан"да Про лиганинг қолган қисмига тайёргарлик жараёни қандай кетяпти?

- Жамоамиз 25 июнь куни "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан сўнг бироз муддат ёзги таътилга чиққанди. 10 июлдан Ғузордаги қароргоҳимизда йиғилиб, Про лиганинг қолган қисмига тайёргарлик жараёнини бошладик. Биласиз, Про лига мусобақалари 4 даврали тизимда ўтказилмоқда. Клубда назарий ва амалий машғулотлар учун барча шароитлар мавжуд. Ҳозирга қадар тайёргарлик режаси асосида 3 та назорат учрашуви ўтказдик. Олдинда режалаштирилган яна 1 та ўртоқлик ўйини бор, шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил берилади. 2 август санасидан яна машғулотларга қайтиб, Про лига учрашувларига тайёргарликни давом эттирамиз.



- Кўпчиликнинг хабари бор, "Шўртан" ўз вақтида халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилган клуб саналади. Жамоа мавсум якунида Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган бўлса, қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бера оладими?

- Тўғри айтдингиз, "Шўртан" халқаро майдонлар тажрибасига эга. Биз ҳар бир учрашувда жамоа номига муносиб ўйин намойиш этишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Аллоҳ насиб этсин, мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритсак, "Шўртан"да Суперлига клублари учун қўйиладиган барча талабларга жавоб бера оладиган шароитлар бор. Бунинг учун клуб ҳомийлари ва раҳбариятга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Шунингдек, ҳар бир учрашувда бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга ҳам алоҳида рахмат айтаман. Олдиндан катта гапириш йўқ, лекин зиммамиздаги вазифани бажариш учун ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мавсум якуни кўрсатади, қайси жамоа Суперлигада бўлади, қайси жамоа Про лигада қолади, кўрамиз.

- Ўзбекистон - Испания учрашувини кўрган бўлсангиз, олимпиячиларимиз ўйиннинг кўп қисмида номдор Испаниядан устунроқдек ҳам кўринишди. Мана шу баҳс ва терма жамоамизни олдинда кутаётган Миср ва Доминиканга қарши учрашувлари ҳақида фикрингиз...

- Ҳақиқатан ҳам олимпия терма жамоамиз кучли Испанияга қарши муносиб ўйин намойиш этди. Минимал ҳисобда мағлуб бўлдик, бироқ шуни унутмайлик, рақибимиз жуда кучли терма жамоа эди. Шунга қарамай, терма жамоамиз йигитлари рақибларидан яхшироқ ҳам ўйин намойиш этишди. Олдинда Миср ва Доминикан терма жамоаларига қарши ўйинлар бор, олимпиячиларимиз бу икки жамоа билан ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этиб, навбатдаги босқичга чиқишларига ишонаман. Терма жамоамизга ҳамиша омад ёр бўлсин.

- Сизнингча, олимпия терма жамоамиз мусобақанинг қайси босқичига қадар етиб бора олади?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин, қандай натижа бўлишини Аллоҳ билади. Биз барчамиз улар учун дуодамиз, қанча узоқроққа боришса, шунча кўп хурсанд бўламиз. Жароҳатлар бўлмасин, ҳар бир футболчимизни Аллоҳ ўзи асрасин. 


- Матбуот анжуманларида айтган фикрларингизга таянсак, рақиб жамоалар ҳақида фикр билдиришни истамайсиз. Шу боис сиздан Про лига эмас, Суперлига ҳақида сўраймиз. Мавсум якунида қайси жамоа Ўзбекистон чемпионлигини тантана қилади деб ўйлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, рақиб жамоалар ҳақида фикр билдиришни истамайман, чунки ҳар бир жамоанинг ўз мураббийи бўлади ва биз бунга ҳурмат билан қарашимиз керак. Футбол башоратларни ёмон кўради. Шуни айта оламан, ушбу мавсумда чемпионлик учун кураш охирги турларга қадар давом этади, чунки Суперлигамиздаги интрига бу йил жуда юқори бўляпти. Кўрамиз, ҳар бир жамоага омад, мухлислари олдида юзлари ёруғ бўлсин. 

- Мухлисларга қўшимча маълумот ўрнида, ҳозир Анвар Бердиевнинг фарзандлари ҳам аста-секинлик билан катта футболга кириб келмоқда. Шу ҳақда маълумот берсангиз...

- Тўғри, ҳозирги кунда 3 нафар фарзандим футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда. Катта ўғлим ва кичик ўғлим "Нефтчи" футбол мактабида, ўртанчаси "Одил Жуниор" академиясида шуғулланишмоқда. Пешоналарига ёзган бўлса, келажакда футболчи бўлиб етишишади. Биз бунинг учун қўлимиздан келган барча ёрдамларни аямаймиз. Аввало, яхши инсон бўлишсин, элимизга, халқимизга фойдалари тегса, биз шундан хурсанд бўламиз.


Дилшодбек Ҳайитов суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика