Latest news

20:49Флик Анчелотти ҳақида: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  1 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 20:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  7 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  5 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  3 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   17 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  31 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6

"Интер Спорт" Латвияда. Биринчи ўйинда омад келмади News

"Интер Спорт" Латвияда. Биринчи ўйинда омад келмади

Тошкентнинг "Интер Спорт" ҳаваскорлар футбол клуби ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш мақсадида Латвияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча жамоа аъзолари хориж йиғинидан ўрин олган дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишди. "Интер Спорт" футболчилари Тукумс шаҳрининг "Тукумс 2000" клубига қарши майдонга тушишди. Кеча хабар берганимиздек, бу жамоа ҳозирда Латвия биринчи лигасида иштирок этмоқда ва 18 ўйиндан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти.

"Тукумс 2000" ўтказган ўйиндан 16тасида зафар қучган ва атиги икки марта мағлуб бўлган. Жамоанинг тўплар нисбати ҳам аъло даражада: 50-9. Кўриниб турибдики, бу жамоа ҳужум қилишни ёқтиради. Охирги икки ўйинда тукумсликлар умумий 8:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Интер Спорт"нинг бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви бирмунча кеч бошланди. Бунга сабаб шу куни стадионда "Тукумс 2000" ҳамда Риганинг "Вентспилс" клублари тарбияланувчилари ўртасида U-14 мусобақаси ўтказилди. Латвияда болалар ўртасида U-14 мусобақаси йўлга қўйилган бўлиб, бунда жами 16та жамоа иштирок этар экан. 8та кучли жамоа элит гуруҳда, қолган саккизта жамоа усталар гуруҳида баҳс олиб боради.

Болалар ўртасида тур учрашувлари уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Латвия ҳудудий жиҳатдан катта давлат бўлмагани учун шаҳарлар ораси бир-бирига яқин, шу боис болаларни у шаҳардан бунисига олиб бориш деярли қийинчилик келтириб чиқармайди. Айтайлик, узоғи билан 3-4 соат йўлга кетиши мумкин. U-14 мусобақаси якунида чемпион ва совриндорлар аниқланади, қолаверса элит гуруҳдан 7-8 ўринларни олган жамоалар қуйи гуруҳга равона йўл олади. Қуйи гуруҳдан эса акчинси 1-2 ўрин эгалари юқорига гуруҳга чиқишади. Ва кейинги йилдан болалар U-15 бўлиб баҳсларни давом эттиришади.

Энди бевосита "Интер Спорт" иштирокидаги баҳсга тўхталадиган бўлсак, бунда рақибнинг биринчи навбатда кучли экани (жамоа бежизга биринчи ўринда бормаяпти), футболчиларнинг бир-бирини яхши тушунишлари ҳамда жамоада ўйин амалиёти етарли экани сезилиб турди. "Интер Спорт" эса яқинда йиғилгани боис ҳозирча футболчиларнинг жамоа сифатида тўлиқ бир-бирларини тушуниб етмагани мазкур ўйинда билинди ва шунинг учун ҳам биринчи ўртоқлик учрашувида 1:4 ҳисобидаги мағлубият юз берди.

Жамоа бош мураббийи Дилшод Иброҳимов назорат беллашувида барча футболчиларни синаб кўрди. Албатта, ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас, асосийси футболчиларнинг ҳолатини кўриб олиш ва кейинчалик мавжуд камчиликлар устида ишлаш. Гарчи "Интер Спорт" дастлабки учрашувда йирик ҳисобда ютқазиб қўйган бўлса-да, баъзи футболчилар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Ҳатто рақиб жамоа устози Андрей Лапса ҳам ўйиндан кейин ўзбекистонлик футболчилар орасида техникаси яхшилар борлигини айтиб ўтди.

24 сентябрь. Ўртоқлик учрашуви

"Тукумс 2000" - "Интер Спорт" 4:1
Гол: 
Суҳроб Нашванқулов.

"Интер Спорт" таркиби: Акром Хўжаев, Беҳзод Абдуллаев, Сайдулло Тошпўлатов, Ғиёсиддин Собиров, Заҳриддин Абдувалиев, Амирхон Иброҳимов, Сарвар Абдуллаев, Бекзод Рўзматов, Хайрулло Жакбаров, Муҳаммад Маҳмудов, Сардор Фозилов.

Захирадан тушганлар: Убайдулла Иноятиллаев, Сардор Тоҳиров, Суҳроб Нашванқулов, Жавлонбек Неъматов, Абдураҳим Ҳамзаев, Икром Кўчимов, Асадбек Рўзиматов, Элдор Кабиров, Азизбек Рўзиқулов, Ҳусан Расулов.

Х.Холиқов, Латвиянинг Тукумс шаҳридан.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика