"Интер" Симеоне ёки Контега ҳар мавсум 15 млн. евро тўлашга тайёр
08 may 2017 14:16
News
"Интер" Симеоне ёки Контега ҳар мавсум 15 млн. евро тўлашга тайёр
"Интер" раҳбарияти мавсум якунланганидан сўнг мураббийни ўзгартирмоқчи.
Маълумотларга кўра, "Интер" "Челси" ва "Атлетико" устозлари Антонио Конте ва Диего Симеонеларга таклиф юборишган.
Клуб раҳбарияти италиялик ёки аргентиналикка йилига 15 млн. евро тўлашга тайёр. Келишувда турли бонуслар ҳам бўлади.
АПЛ ва Чемпионлар лигаси якунланганидан сўнг Конте ва Симеонени жамоани бошқариш учун кўндиришга уриниб кўради. Олдинроқ аргентиналикка ўзи истаган шартларни айтиш имконияти берилган эди.
Агар бу мураббийлар билан келишиб бўлмаса, миланликлар Лучано Спаллетти, Леонарду Жардим, Паулу Соуза, Чезаре Пранделли ва Эусебио Ди Франческо номзодларини кўриб чиқишади.
Link :
Source : Corriere dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments