"Интер" МЮ ҳимоячисини нишонга олди
04 jan 2019 23:40
News
"Интер" МЮ ҳимоячисини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" ўнг қанот ҳимоячиси "Интер" клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Бу ҳақда Goal нашри хабар берди. Антонио Валенсия шу йили ёзда "қизил иблислар" билан тузган шартномаси якунига етади. Эквадорлик футболчи манкунианликлар билан ҳамкорликни узайтириш ниятида эмас. Сабаби, Валенсия ушбу мавсумда МЮнинг АПЛдаги бешта учрашувида майдонга тушди ҳолос ва етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози.
Ёзда эркин агентга айланадиган футболчи учун "Интер" раҳбарияти фойдали шартнома таклиф қилмоқчи. Манбанинг маълумот беришича, шунингдек, ҳимоячи "неррадзурилар" сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлиши кафолатланади.
Link :
Source : goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments