Latest news

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  204 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Инсайдер Романо: "Энцо Фернандес ҳеч қачон "Челси"га ўтишга яқин бўлмаган" News

Инсайдер Романо: "Энцо Фернандес ҳеч қачон "Челси"га ўтишга яқин бўлмаган"

Фабрицио Романонинг ахборот беришича, "Челси" "Бенфика" билан Энцо Фернандес учун тўловлар миқдори ва муддатлар борасида келиша олмаяпти.

"Бенфика" ярим ҳимоячиси ва Аргентина терма жамоаси хавбеки Энцо Фернандес "Челси"га ўтишга ҳеч қачон яқин бўлмаган, дейди инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, клуб вакилларининг бугунги учрашуви ўз самарасини бермаган. Томонлар ҳанузгача мумкин бўлган ўтишнинг асосий деталлари тўловлар миқдори ва муддатлар бўйича келиша олмаган.

Жанлука Ди Марцио 21 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи 127 миллион евро эвазига "Челси"га ўтишга яқин тургани ҳақида хабар берганди. Агар бу амалга ошса, у футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар рўйхатида 6-ўринни эгаллайди.

Фернандес жорий мавсум "Бенфика" сафида барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика