Инфантино Пеленинг дафн маросимидаги селфисига изоҳ берди News

Инфантино Пеленинг дафн маросимидаги селфисига изоҳ берди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Пеленинг дафн маросимида қатнашди, аммо унинг сельфи тушаётгандаги расми ижтимоий тармоқларда танқидлар остида кутиб олинди.

“Кечаги дафн маросимида селфи қилганим ва суратга тушганим учун баъзи одамлар мени танқид қилишаётгани ҳақида хабар олганимдан кейин бундай ҳайратландим. Аниқлик киритишни истардим, буюк Пеленинг жамоадошлари ва оила-аъзолари мендан улар билан суратга тушишимни сўрашгани мен учун шараф эди. Иккиланишсиз, бунга дарҳол рози бўлдим.

Селфига келсак, Пеленинг жамоадошлари барчамизни бирга селфи қилишни сўрашди, аммо буни қандай қилишни билишмади. Шундан сўнг, улардан бирининг телефонини олиб, барчани суратга олдим. Агар Пеленинг яқинлари учун танқид қилинсам, буни мамнуният билан қабул қиламан ва футбол тарихидаги афсонавий саҳифаларни ёзишга ҳисса қўшганларга қўлимдан келганча ёрдам беришда давом этаман”, дейди Инфантино.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика