Latest news

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

Инчеон 2014. Хитойнинг олтинлари 126, бизники эса 6 тага етди News

Инчеон 2014. Хитойнинг олтинлари 126, бизники эса 6 тага етди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг навбатдаги кунидан сўнг медаллар жамғариш бўйича Хитой терма жамоаси ҳамон жуда катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти.
Чин юрти вакиллари қўлга киритган олтин медаллари сони 116 тага етди. Шунингдек, уларда 80 та кумуш ҳамда 63 та бронза медали ҳам бор. Умумий медаллари сони – 269 та!

Иккинчи ўринда бораётган мезбонлар ҳисобида 171 та медал мавжуд. Шулардан 54 таси олтин, 56 таси кумуш, 61 таси бронза медалидир. Кучли учликка 38 та олтин, 54 та кумуш, 55 та бронза медалига эга Япония терма жамоаси якун ясаган. Қозоғистон терма жамоаси сафидаги Осиё ўйинлари ғолиблари сони 15 нафарни ташкил этяпти. Шунингдек, ён қўшниларимиз ҳисобида 16 та кумуш, 25 та бронза медали мавжуд. Эрон терма жамоаси (14-11-10) кучли бешликка якун ясаган.

Бугунгача 24 та давлат терма жамоалари камида битта олтин медалга эга бўлиб улгуришди. Умумий олганда, 33 давлат терма жамоалари ғазнасида камида битта Осиё ўйинлари бронза медали бор. Ўзбекистон терма жамоаси эса 6 та олтин, 7 та кумуш, 14 та бронза, жами 27 та медалга эга бўлгани ҳолда 12-поғонадан жой олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика