Latest news

21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  41 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0

Инчеон-2014. Бокс. Ойбек Мамазулуновни "СИНДИРИШ"ди News

Инчеон-2014. Бокс. Ойбек Мамазулуновни "СИНДИРИШ"ди

Ўзбекистон иштирокида куннинг учинчи чиқишида Ойбек Мамазулунов ринг эгаси, Ким Хёнг Юга қарши жанг олиб борди.
Балки қаердандир бу жангни топиб кўриш имконияти сизда бўлар. Аммо 3 раунднинг барида корейс боксчисини кетма-кет зарбалари билан "ёрвор"ган Ойбек якунда сирли равишда мағлубиятга учради. Бўй жиҳатдан рақибидан паст бўлсада, паст ва юқори зарбалари билан Ким Хёнгни фақат ҳимояланишга мажбур қилди. Буни тезда пайқаган рефери икки маротаба, хато зарба бераётган деган фикрда у ҳамюртимизга огоҳлантириш берди.



Бу эса баҳо қўйиб ўтирувчи ҳакамларга қўл келди. Учинчи раунд сўнггида кореялик боксчининг боши ғуррага тўлиб кетди. Буни қуйидаги суратдан ҳам кўришингиз мумкин. Якунда суҳандон ринг эгасини 29-28, 29-28, 29-28 ҳисобида ғалаба қозонганлигини айтганида, залга йиғилган, барчанинг норозилигига учради. Рингни тарк этиш олдидан, мард экан, Ким Хёнг Ойбекни қўлини кўтариб қўйди. Боксчини ўзи тан олган натижани, кўзи кўр ҳакамлар эътибордан четда қолдирдилар.



Баҳсга қуйидаги ҳакамлар баҳо беришди:
Дель Пуэтро Труэта (Куба)
Херардо Погги (Аргентина)
Сиди Ёқуб Ҳаммади (Жазоир)
Майкл Галлахер (Ирландия)
Мариуш Горни (Польша)



Биз эса Ойбекка руҳини чўктирмасликка, аксинча Рио олимпиадасига жиддий тайёрганрлик кўриб, у ерда олтин медал билан қайтишига тилакдошмиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика