Latest news

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  11 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

Иммобиле 61 йиллик рекордни такрорлади News

Иммобиле 61 йиллик рекордни такрорлади

Италия А сериясининг дастлабки 21 турида ҳеч бир футболчи “Лацио” футболчисидан кўп гол ура олгани йўқ.

“Лацио” А сериянинг 21-турида СПАЛни йирик (5:1) ҳисобда таслим этди. Иммобиле эса мазкур баҳсда “дубл”га эришиб, голлари сонини 25 тага етказди. У бу кўрсаткич билан 1959 йилги мавсумда “Интер” ҳужумчиси Антонио Анжелилло ўрнатган рекордни такрорлади.

Анжелилло ўшанда 33 та гол киритганди. А серияда бир мавсумда энг кўп гол уриш борасида Жино Росетти ва Гонсало Игуаин (36) ўзига хос рекорд ўрнатишган.

Шунингдек, Иммобиле Италия А сериясининг сўнгги 10 йилликдаги тўпурарлари рўйхатида 123 гол билан Гонсало Игуаиндан ўзиб кетишга эришди.

“Лацио” айни пайтда Италия А серияси турнир жадвалида (битта ўйин захираси билан) 49 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Римликлар “Интер”дан икки, “Ювентус”дан беш очкога ортда қолишмоқда.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика