Latest news

23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  6 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  2 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  12 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1

Имкониятлар тенг кун News

Имкониятлар тенг кун

Бугун 11-тур расман старт олади.
Мухлислар иккита дербига гувоҳ бўладилар. Улардан бири Андижонда ўтса, иккинчиси Олмалиқда.

Эдгер Гесс ўз жамоасини сўнгги икки турда мағлубиятга учраган "Нефтчи"га қарши "жанг" майдонига ташлайди. Бу ўйинда "Нефтчи" нисбатан таркиб жиҳатдан кучли, аммо ўйин водий дербиси мақомида эканлигини инобатга олсак, унда икки жамоанинг ғалаба қозонишдаги имкониятлари тенглашади. Шундоқ ҳам "Андижон"нинг турнир жадвалидаги ҳолати қониқарли эмас. "Нефтчи" очко йўқотадиган бўлса, олтинчи ўринга тушиб кетиши мумкин.

"Андижон" (Андижон) - "Нефтчи" (Фарғона)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).




"Машъал" сайти жамоа бугун янги либосда майдонга тушиши ҳақида хабар берди. Бу янги либос жамоага қанчалик омад келтира олади, буни бир неча соатдан кейин билиб оламиз. Ҳозир муборакликлар сафида иккита "голли" тандем бор. Тўраев - Қўзибоев ва Ҳасанов - Иванов. "Динамо" эса Азиз Ибрагимовга таяниб ўйнаяпти. Яқинда Агамуродов "Бухоро"га кетади деган гаплар урчий бошлади. Агар бугун "Динамо" мағлубиятга учраса, унинг кетиши янада тезроқ ҳал бўлиши мумкин. Клубда эса молиявий аҳвол ҳамон ижобий томонга ўзгармаган.

"Динамо" (Самарқанд) - "Машъал" (Шўртан)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).




Мавсумни ёмон ўтказмаётган "Қизилқум" Карпенкога қарши майдонга тушади. Ҳа, айнан Карпенкога. Агар бугун фахрий футболчининг иши юришса, навоийликларга осон бўлмайди. Худди шундай Ваҳобов ҳам ўз имкониятларидан фойдалана олса, рақибга осон бўлмайди. Бугун икки "қария"дан қай бирига омад кулиб боқишини билиб оламиз.

"Қизилқум" (Навоий) - "Шўртан" (Ғузор)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).




Бу куннинг иккинчи дербиси. "Металлург"да Тошматовни ўйини очилиб боряпти. "Олмалиқ"да иккита жиддий йўқотиш бор. Булар Иномов ва Йованович. Мурзоев жароҳатини даволаш билан банд. Шундай экан, ҳужум чизиғида жиддий муаммо мавжуд. Умид Абдумўминов ва Павленкодан. "Металлург" сафида ҳам битта йўқотиш бор, бу Мирғиёс Сулаймонов.

"Олмалиқ" (Олмалиқ) - "Металлург" (Бекобод)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи:
И. Нехочин (Наманган).


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика