Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  107 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти? News

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти?

IMHO (in my humble opinion) - менинг ожизона фикримча. Инглизлар бирор бир таклиф ёки фикр беришда кўпинча IMHO сўзидан фойдаланишади. У ёйиб чиқилганда қандай ўқилишини ва ўзбек тилига қандай таржима бўлишини юқорида келтирдим.

Ижтимоий-сиёсий нашрда фаолият олиб бора туриб маълум масала юзасидан матбуот хизмати билан боғланишга кўп тўғри келиб қолади. Бу ўринда турли ҳолатга дуч келаман: баъзида матбуот хизматидан аниқ маълумот оласиз, баъзида эса бунинг аксига дуч келасиз (шундай матбуот хизматлар бор, улар билан боғланиб ҳам бўлмайди). 

Спортда, хусусан, футболда матбуот хизматларида бошқача ҳолатга дуч келаман. Aхборот хизмати раҳбаридан клубдаги баъзи маълумотлар сўралгани одатда билмаслигини билдиради. Бунга ўрганиб ҳам қолган киши. 

Ёки бошқа тоифа матбуот котибларидан бирор вазият юзасидан изоҳ сўралса аввал хабарни инкор этиб, сўнгра сайтни гўёки "ёлғон маълумот тарқатишда" айблайди. Ваҳоланки журналистикада манбалар орқали маълумот бериш бу нормал ҳолат. Исмини сир қолишни истаган манба бизга қандайдир маълумот етказса (албатта, манба бўлганда ҳам ишончли манба бўлиши керак!) ва ўша хабар эълон қилинса бу ёлғон ахборот бўлмайди. 

"Пахтакор" клуби матбуот котиби Беҳзод Назаров билан интервью қилганимда бир яхши фикрни берган эди: "матбуот хизмати расмий ахборот беради", деган эди у. 

ЎФA матбуот котиби Даврон Файзиев ҳам матбуот хизматлари "эшитдик-да" ёки қандайдир манбаларга таяниб эмас, балки расман тасдиқланган хабарни беришни айтиб ўтган. Бу мутлақо тўғри фикрлар. 

Маълумот учун, одатда "Championat.asia" томонидан манбаларга таяниб чиқарилган хабарлар расман ўз тасдиғини топади!

Ёки бошқа бир тоифадаги матбуот котиблари эса клубдаги бош мураббийнинг буйруғига қараб иш қилади. Дейлик бирор футболчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушса уни мураббий рухсат бермаса клуб матбуот хизмати эълон қилмайди. 

Яқинда "Локомотив" жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин Тошкентда, айнан "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди. Лекин мезбон жамоа ушбу баҳс ҳақида ўйиндан кейин маълумот берди (шунда ҳам фақат натижа ва фотогалерея. Таркиблар ҳақида маълумот йўқ!) Тожикистон клуби эса ўйин куниёқ маълумот етказди, ўйин ҳақида маълумотлар бериб турди. "Championat.asia" ҳам бу ўйин ҳақида ёзди, "Локо" матбуот хизмати эълон қилмаган таркибларига қўшиб! 

Фото: "Истиқлол" матбуот хизмати

Шу ўринда "Локо"га саволлар бор: 

1. Бу учрашув ёпиқ ўйин мақомида ўтказилдими?

2. Aгар жавоб "ҳа" бўлса, нега "Истиқлол" маълумот бераверди? Ёпиқ ўйин икки жамоанинг келишуви ҳолда ўтказилмайдими?

3. Юқоридаги икки саволга жавоб бериладими? (берилмаса ҳам хафа бўлиш йўқ, ўрганиб қолганмиз)

Ёки бошқа мисол бор. Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби "Локо"га қарши ўйин олдидан "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Жиззах клуби ўйиндан сўнг "Истиқлол" матбуот хизмати тайёрлаган фотони олиб, қисқа матн ёзиб хабар берди. Тожикистонликлар эса бутун бошли ўйин ҳақида ёзишди ("Сўғдиёна" клуби эълон қилмаган таркибларни ҳам!). 

Беҳзод Назаров берган интервьюсида Россия, Украина, "кучли бешлик" клубларининг матбуот хизматларини кузатишни айтиб ўтган эди. Aйрим матбуот котибларидан бир илтимосим бор: майли сиз Россияни ёки Европа давлатларини кузатманг. Ҳеч бўлмаса шу қўшни Тожикистоннинг "Истиқлол"ини кузатинг. 

Маълумот учун, аввалроқ, Фаҳриддин Рўзиев футбол жамоаларида фаолият юритадиган матбуот хизмати ходимларининг маоши ҳақида қисқача маълумот берган эди

P.S.: "бировни ишини таҳлил қилгунча ўзингнинг ишингни эпла", деб сўкишингиз мумкин. Лекин шунчаки бу ҳолатга бир назар солдим ва шу ҳол чиқиб келди. Aгар яхши бўлса-ю, мен уни ёмон деяверсам нотўғри бўлар эди.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика