Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда" News

Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи навбатда майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат айтаман. Мен бунчалик яхши майса бўлишини кутмагандим. Бу жуда ёқимли. Майса туфайли икки жамоа ҳам ҳақиқий футбол кўрсатди ёки кўрсатишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда ёмон кўринмадик, ўйлаган режамиз ўхшаб турганди. "Қўқон-1912" лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётгани туфайли жамоа майдонда борини бермоқда. Биз ўтган мавсум шундай вазиятда эдик. "Қўқон-1912" чемпионатни яхши тугатиб олишига тилакдошман. Ўзимизнинг йигитларга эса раҳмат айтаман. Шундай ўйнашда давом этсак, жамоа сифатида яхши ўсамиз", - деди Илёс Зейтуллаев баҳс якунлангач.


- Ўтган турда жамоангиз ОКМКга йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бундай мағлубиятдан сўнг футболчиларни ўзига келтириш ва ўзига бўлган ишончни яна қайта тиклаш қийин бўлмадими?

- Йўқ. Биз йирик ҳисобда ютқаздик, тўғри. Масалан, биз ОКМКга 1:5 ҳисобида ютқаздик. Ундан олдин эса ОКМК "Сўғдиёна"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Футболда учраб турадиган ҳолат. Биз ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг ҳисобни ўз фойдамизга ўзгартира оламиз деган фикр пайдо бўлди. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин эса "blackout" рўй берди десак ҳам бўлади ва футболчилар ўйиндан тушиб қолди. Биз бу ҳақда гаплашиб олдик ва барчаси ортда қолди. Қўрқинчли жойи йўқ, шундай бўлиб туради. Бугун футболчилар ўтган баҳсдаги йирик мағлубият унутиб бўлинганини майдонда исботлашди. Захирадан майдонга тушган футболчилар  Азизбек Тўлқинбеков, Асад Раҳимжонов, Музаффар Олимжонов ва сардоримиз Темурхўжа Абдуҳолиқов майдонда ўз сўзини айтишди.


- Тажрибали ўйинчи Темурхўжа Абдуҳолиқов захирада қолиб кетиши қанчалик тўғри қарор?

- Темурхўжа биз учун жуда муҳим ўйинчи. У сўнгги учрашувларда тўлиқ майдонда ҳаракатланаётган эди. Иситма билан ҳам ўйнаган ўйинлари бўлди. У бироз дам олиши учун, бугун Кривокапични майдонга туширдик. У жароҳатидан фориғ бўлди ва биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса Темурхўжа майдонга тушди ва ўйинимизни кучайтира олди.

- Жорий мавсумда "Бунёдкор" "Қўқон-1912"ни уч учрашувнинг асосий вақтида мағлуб эта олмади. "Қўқон-1912" "Бунёдкор" учун ноқулай рақибми?

- "Қўқон-1912" жуда яхши жамоа, менинг назаримда. Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, учрашувдан олдин мураббийлар штаби билан ҳам шу мавзу бўйича гаплашдик. Ўзбекистонлик футболчилар ва легионерлар яхши даражада. "Қўқон-1912" индивидуал жиҳатдан кучли футболчиларга эга. Қўқонга келиб ўз футболини намойиш этиш осон иш эмас. Қўқон бой футбол тарихига эга. Биз майдонда ўзимизнинг ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қилдик, аммо ҳар доим ҳам бу ўхшайвермайди. Шу сабабли жорий мавсумда "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда. Масалан, Тошкентдаги учрашув қандай натижа билан якунланганини эсласангиз керак.

Rating: +3   

Comments

   
29 sep 06:09:40
Ўзбек футболининг муҳлиси
Reply to comment by Haqiqat-2
Детский админларга Барса, Реал еки Хусанов учун МанСити бор факат. Яна 35 минутдан кейин Италияда Супер уйин бошланади. Хали таркибларни бермади бу болакайлар!
Офарин!
   
28 sep 23:11:12
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Хакикатдан уйин чиройли булди. Хужумкор уйин булди. Темп юкори булди.
   
28 sep 23:10:50
Haqiqat-2
Детский админларга Барса, Реал еки Хусанов учун МанСити бор факат. Яна 35 минутдан кейин Италияда Супер уйин бошланади. Хали таркибларни бермади бу болакайлар!
   
28 sep 23:10:35
Haqiqat-2
Детский админларга Барса, Реал еки Хусанов учун МанСити бор факат. Яна 35 минутдан кейин Италияда Супер уйин бошланади. Хали таркибларни бермади бу болакайлар!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика