Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  1 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда" News

Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"

"Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Оренбург" (1:4) билан кечган назорат учрашувидан сўнг сайтимиз вакилларига интервью берди.

Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Яхши рақибга қарши тўп тепдик — Россия юқори лигаси вакили. Режа бўйича 45 дақиқадан 2 та тайм ўйнашимиз керак эди, лекин 3 та бўлим ҳаракатландик. Кўп футболчилар амалиёт олди. Йиғинимиз режа бўйича кетяпти, муҳими — йигитлар жароҳат олишгани йўқ. Албатта, бу даврда футболчилар юкламалар олишяпти. Хурсанд бўлаётганим шуки, жамоа борини бериб ҳаракат қиляпти. Хотиржам тайёргарликни олиб боряпмиз, — дейди Илёс Зейтуллаев.

— Об-ҳаво ноқулайликлар туғдиряптими?

— Ўтган йили бу ерда қуёшли об-ҳаво эди. Биз жойлашган ҳудудда ёмғир кўп бўлмади. Режа асосида машғулотларимизни олиб боряпмиз. Майдонлар сифати ажойиб. Худога шукур, ҳаммаси жойида.

— Ўйин бироз асабийроқ кечди...

— Ҳа, асабийлик кузатилди. Футболчилар яқинда чемпионат бошланишини ҳис қилиб туришибди, адреналин юқори. Аммо шогирдларим қаерда ўзини қандай тутишни яхши билади. Улар профессионал. Бу ҳам бир синов бўлди.

Жамоалар таркибни шакллантириб бўлишяпти. "Бунёдкор"га яна кимдир қўшилиши мумкинми?

— Умуман, айни вақтда қўл остимдаги таркибдан мамнунман. Шу боис ҳеч кимни қидираётганимиз йўқ. Лекин қандайдир ёш, иқтидорли ва жамоамизга ёрдам бера оладиган ўйинчи бўлса, қўшиб олишимиз мумкин. Таркибимиз ўзаги маълум ва ёшларимиз ҳам бор.

 Жамоада 5 та марказий ҳимоячи бор. Қайси чизиқлардан кўнглингиз тўлмаяпти?

— Марказий ярим ҳимоя нуқтамизни, ўртача айтганда, ёшроқ ҳолатга келтирдик. Эртами ёки кеч улар ўзларини кўрсатишлари керак эди. Қўрқмай ўйнашлари лозим. Фақат ишониш даркор. Агарда кучлироқ қанот ҳужумчиси ёки ярим ҳимоячи бўлса, кучайиб олишимиз эҳтимолдан йироқ эмас.

 Жаҳон чемпионати бўлганлиги учун ўйинлар ораси қисқа, тақвим зич. Клуб раҳбарияти томонидан қандай вазифалар қўйилди?

— Қизиқарли ва интенсив чемпионат кутмоқдаман. Жамоалар биринчи турга қандай етиб келишни ўйлайди. Тақвимни кўриб чиқдим — ҳар беш кунда ўйнаймиз. Шу боис жисмонан ва руҳан муносиб ҳозирлик кўриш талаб этилади. Мухлисларга стадионларни тўлдириб ўтиришларини, биз эса уларнинг ишончини қозонишга ҳаракат қилишимизни айтмоқчиман. Ҳар бир ўйинда, дейлик, аутсайдер ва етакчилар ўртасида ҳам кураш, томошабоп футбол кечишини истардим. Ўзбекистонда футбол ўсмоқда, табиийки, рақобат ҳам шундай.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика