Latest news

18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  0 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  2 18:03Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон": Исмоилов, Йовович ва Холдорхонов асосийда, Турғунбоев захирада   5 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  9 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  8 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  3 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  15

Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик" News

Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз бугун ютқазмаслигимиз керак эди. Тушунаяпсизми, биз бугун ютқазишга ҳақли эмасдик. Ҳаракат қилдик, ижобий натижа учун ўйнадик, лекин ўхшамади. Мураббийлар штаби айбни зиммамизга оламиз. 

- Танаффусда қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бироқ, "Бунёдкор"нинг янги трансферлари жамоада ўзаро бир-бирини тушуниш бўйича камчиликлар кузатилдими?

- Мен хоҳлардим, бизда биринчи бўлимда имкониятлар бўлганини мухлислар билиши керак. Қийин бўлди, лекин биз охиригача ўйнадик. Биласиз, кубокда давом этаяпмиз. Мавсум якунида Фарғонада бўлиб ўтадиган финалга ҳам чиқармиз. Ҳар доим ижобий натижа учун ўйнаймиз.

- Биринчи даврадан сўнг сиз истаган футболчилар трансфери амалга ошдими?

- Яхши савол. Биз истаган футболчиларни таркибга қўшиб олдик. Йиғинда кўрингани ўйинда ҳам амалга ошавермайди. Тайёргарлигимиз яхши эди, бироқ ўйиндаги натижа ижобий бўлмади. Албатта, бугунги ўйинимиздан қониқмадим.

- Жамоадаги легионерлардан кўра ўзимизнинг футболчилар билан кучлироқ кўринмаяптими?

- "Қизилқум" билан ўйин оғир кечди. Легионерлар кўнгилдагидек натижа кўрсатмаса, бунга мураббийлар штаби жавоб беради. Ҳозир иккинчи даврада фақат битта жамоа билан ўйнадик, бирданига хулоса чиқариш тўғри эмас.

- Сиз бундан буён ҳар бир ўйин финалдек ўтишини айтгансиз. Бугунги учрашув шу финалдек каби ўтдими?

- Футболда ҳамма нарса бўлади. Рақибнинг голи биз учун огоҳлик қўнғироғи эди. Биз жамоа олдидаги вазифаларни тўлиқ бажаришни мақсад қилганмиз.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика