Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди" News

Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:4) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало "Бухоро"ни Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиққани билан табриклайман. Ҳозир кимнидир ҳимоя қилиб ёки кимнидир танқид қилмоқчи эмасман. Фақат шуни айтишим мумкин, бу ўйин менга катта дарс бўлди. Бундай ўйинлар барибир мураббийнинг тажрибаси ошишига ёрдам беради. Футболчиларимиз кўп ҳаракат қилишди. Ҳатто ҳисобни 2:2 кўринишга келтира олдик. Охирги йигирма кун ичида тўртинчи ё бешинчи учрашувни ўтказдик. Шу боис чарчоқ аломатлари сезилди. Афсуски, ўзимизга хос бўлмаган ўйинни намойиш этишга ўтиб олдик. Барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Шогирдларимга ҳеч нарса демайман, чунки улар менинг айтганларимни бажаришди. Орқага йўл йўқ, олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этамиз.


- "Бухоро" бугун ҳужумкор ва яхши ўйнади. Жамоангиз бундай ўйинга тайёр эмасмиди?

- Тўғрисини айтсам, бугун рақибнинг кўзида олов кўпроқ кўринди. Бунақаси футболда учраб туради. Лекин бизнинг жамоа ҳам яхши. Битта мағлубият билан ҳаммаси тугаб қолмайди. Футболда ё ютасан ё ютқазасан. Ютсанг хурсанд бўлсан. Мағлубиятга учрасанг, рақибни табриклайсан.


- Сизни яхши мотиватор сифатида биламиз. Кубок учрашувлари битта ўйиндан иборат эканини ҳисобга олсак, Илёс Зейтуллаевга нима етишмади?

- Яна қайтараман, ҳисобни 2:2га олиб келганимиздан сўнг бизда умид уйғонди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Толиқиб қолганмиз деяпман, лекин "Бухоро" ҳам тинмай ўйинларда майдонга тушяпти. Буниям тан олиш керак. Бугун баъзи футболчиларимизда жароҳат борлиги панд берди. Охирги пайтларда кўп футболчиларимиз деярли 90 дақиқадан ўйнаб келмоқда. Бу ҳам таъсир қилади. Энди озроқ дам олиб Суперлиганинг қолган турларига эътиборни қаратамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика