Latest news

09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  4 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  11 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  5 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1

Илёс Зейтуллаев: "Бу мавсум чемпионлик учун "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" курашади" News

Илёс Зейтуллаев: "Бу мавсум чемпионлик учун "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" курашади"

"Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор" учрашувидан (2:2) сўнг меҳмон жамоа устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Илёс Зейтуллаев: "Ўйин томошабоп бўлди, мухлисларга раҳмат айтаман".

- Бугунги дуранг ғалабага тенг деб ўйлайсизми?

- Тўғрисини айтадиган бўлсак, 3 очкони хоҳлагандим, чунки ҳозир оғир вазиятдамиз. 10 киши бўлиб қолдик, гапингизга қўшилсак бўлади, аммо йигитлар кўпроғига муносиб эди.

- "Бунёдкор" охирги баҳсларда яхши ўйин кўрсатяпти. Бу Зейтуллаев ишими ёки жамоавий меҳнат маҳсули? Бугун жамоангиздан қандай натижа кутгандингиз.

- Бундай ўсишлар ҳамманинг ҳаракати билан содир бўлади. Ҳа, мураббийлар штаби ҳам ишлаяпти, аммо жамоага рахмат айтмоқчиман, чунки йигитлар ўзини кўрсата олишяпти. Кам ўйнаётганлар ҳам майдонга тушишга тайёр.

- Легионерларингиз ўйинидан мамнунмисиз?

- Албатта, чунки бундай вазиятда жамоамизга қўшилиб, жон сақлаш учун кураш осон эмас. Барча легионерларимиздан мамнунман.

- Ўзингиз Италияда футбол ўйнаб, мураббийлик ҳам қилгансиз. "Бунёдкор"га Европа футболидан нималарни олиб келдингиз ёки энди режангизда бор?

- Мен ҳеч қачон ватанимни унутмаганман. Ўзбек футболини яхши кўраман. Албатта, Италия футболидаги кичик деталларни ишга соляпмиз ва натижалар ҳам кўриняпти. Футболда 30% бу тактика, қолгани эса психология. Бу узоқ давом этадиган жараён.

- "Навбаҳор"ни таҳлил қилган бўлсангиз керак. Наманган жамоасининг кучли томонларини айтиб бера оласизми?

- Жамоа жуда кучли, яхши футболчилар йиғилган. Ҳаммани номма-ном айта олмайман. "Навбаҳор"нинг кучли томонлари кўп, бироқ йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Бугун "Навбаҳор" кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Йигитларим охиригача курашишди, сабаб шу бўлса керак. Ҳар бир сантиметр учун курашдик. Ҳавода ҳам имкони борича ғалаба қозонишга уриндик.

- Бугунги кунда ўзбек ва Италия футболи ўртасидаги фарқни айтиб бера оласизми?

- Ўзбек футболи жуда яхши даражада. Ҳа, бироз деталларда фарқ бор. Италияда кўпроқ майда деталларга эътибор қаратишади. Бу ерда эса тезлик ва курашлар устида кўп ишлашади. Европа футболи бироз бошқача, яхши ёки ёмон дея олмайман, услублар бошқача.

- Бу мавсум Суперлига ва Кубокда ким ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Насаф" ва ОКМК курашади. "Сўғдиёна"нинг ўйини ҳам ёқяпти. "Пахтакор"ни эсдан чиқариб бўлмайди. Кубокда... Кучли жамоа ютсин, ҳеч кимга мухлислик қилмайман, бор диққатим "Бунёдкор"да.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика