Latest news

14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  7 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  25

Илёс Хайров дарвозабон ролида News

Илёс Хайров дарвозабон ролида

Миллионлар ўйини бўлмиш футболда бир қатор қизиқарли холатлар учраб туради.
Баъзида дарвозабонлар кутилмаганда ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ топилиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўяди. Айниқса бу захирадан тушиши мумкин бўлган уч нафар футболчи алмаштириб бўлинганидан сўнг, содир бўлса бошқа амплуадаги ўйинчи қўлқопларни кийишга мажбур бўлади.

Бундай холат биринчи лигада охирги пайтларда тез-тез учраб турибди. Аниқроғи бу борада “Хоразм” пешқадамликни қўлга олган. Гап шундаки, мазкур ҳафтада урганчликлар водийга сафар уюштирди. 5-турда “УзДонгЖу” билан ўйинда қайдномага атига бир нафар дарвозабон киритилганди. Чунки жамоанинг асосий посбони Ғайрат Ўдаев “Қўқон-1912”га қарши кечган баҳсда майдондан четлатилиши билан бирга 4та баҳсга дисквалификация ҳам қилинганди. Гарчи шундай бўлсада, “Хоразм”да билишимизча яна икки нафар дарвозабон бор. Лекин раҳбарият биргина посбон Равшан Жуманиёзовни водий сафарига жўнатган экан.

Бу эса ўз навбатида уларга қимматга тушди. Боиси “УзДонгЖу” билан баҳснинг иккинчи бўлим охирларида Жуманиёзов тўпни жарима майдони ташқарисида қўли билан қайтаргани учун бош ҳакам Анатолий Рубаков томонидан четлатилди. Бу пайтга келиб ҳимоячи Жасур Отажонов ундан либосни қабул қилиб, қўлқопларни кийдида, шартта ўзи дарвозабон вазифасини бажарди. Айтиш мумкинки, Отажонов айрим вазиятларда жамоаси жонига аро кирди. Фақат 89-дақиқага келиб, Жасур ўз дарвозасидан пенальтидан тўп ўтказиб юборди.

Урганчликларнинг кейинги турдаги ўйини ҳам водийда бўлиб, Уйчининг “Хотира-79” майдонига сафар уюштирар эди. Ушбу ўйинга дарвозабонсиз борган “Хоразм” ушбу муаммони ярим ҳимоячи Илёс Хайров эвазига бартараф этди. Мухлисларга “Бухоро”, “Гулистон” каби жамоалардаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган Хайров “Хотира-79”га қарши кечган баҳсда дарвозабон сифатида ҳам бемалол ўйнай олишини исботлади. Айтишларича яқинда фарзандлик бўлган Илёс аслида “УзДонгЖу” билан ўйинга келган таркибда йўқ эди. Кейинчалик уни Уйчи жамоасига қарши учрашувга таклиф этишган ва зудлик билан футболчи водийга етиб келган.
Бутун ўйин давомида посбон сифатида ҳам ўзини кўрсата олган Хайров учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида, ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказиб юборди ва “Хоразм” якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди, 3:3.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика