Latest news

00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  15 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  5 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  30 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  10 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  4 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  3

Илёс Қурбонов: "Аввал айтганимдек, "Металлург" Суперлигадан тушиб кетмаслиги керак эди" News

Илёс Қурбонов: "Аввал айтганимдек, "Металлург" Суперлигадан тушиб кетмаслиги керак эди"

Суперлиганинг охирги йўлланмаси учун "Олимпик" ва "Металлург" жамоалари куч синашди.

Беллашув 2:1 ҳисобида бекободликлар фойдасига ҳал бўлди. Учрашувдан кейин жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг биринчи қисмида Илёс Қурбонов иштирок этди.


"Барчага ассалому алайкум. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, охирги тўрт, беш, олтита турнинг барчаси финалдек бўлди. "Бунёдкор"дан бошланиб, ОКМК, "Сурхон", "Насаф" ва бугунги беллашув ҳам финал эди. Аввал ҳам айтганимдек, биз майдонга финалдек чиқишимиз керак эди. Ҳар бир очко биз учун муҳим эди. 

Рақибни яхши билардик. Бизнинг режамиз бўйича юқорироқдан прессинг қилишимиз керак эди — уддаладик деб ўйлайман. Жуда кўп бор уларнинг дарвозасига яқин зоналарда тўпни олиб қўйдик. Қайсидир паллаларда совуққонлик етишмади, иккинчи бўлимда эса қайсидир вазиятларда майдон ҳолати бизга панд берди. Вазиятлар кўп бўлди. Ҳақли ғалабага эришдик.

Аввал айтганимдек, "Металлург" Суперлигадан тушиб кетмаслиги керак эди. Буни 6 тур олдин айтиб ўтгандим. Биз бу жойга лойиқ эмасмиз. 

Ўйлайманки, олдимизга қўйган вазифани бажардик. Бунинг учун болаларга раҳмат айтаман, охиригача ўйнашди, курашишди", - деди Илёс Қурбонов.

Мавсумни 2:1 ютиб туриб, 2:2 ҳисобида дуранг билан бошладик. Тўғри, бизда қайсидир маънода психологик жиҳатдан қўрқув, босим бор эди. Ҳар бир хато учун қўрқардик. Мавсум охирида 3-4 та тур қолганида бош мураббий бошқа клубдан таклиф бўлиб, кетиб қолди. Мен бу жамоада узоқ йиллардан буён ишлайман. Жамоани бошқа мутахассис мендан яхшироқ билмасди. Сабаби мен етти, саккиз, ўн йилдан буён клубдаман. Мени қилган ишим, вазифам йигитларга ишонч бериш эди. Билардим, йигитлар яхши футбол ўйнашини. Сабаби ҳар бир футболчимиз малакали ўйинчилар деб ўйлайман. Уларга фақатгина психологик жиҳатдан ишонч бериш муҳим эди. Қўлимдан келди, буни уддаладим ва "Сурхон", "Насаф"га қарши ҳал қилувчи, жуда қийин ўйинлар бўлди. Эътибор қилган бўлсаларинг, биринчи даврада ҳам айнан шу "Олимпик", "Насаф" ва "Сурхон"га қарши ўйинларда бошқарув менинг қўлимда қолиб кетганди. Ўшанда Веско Стешевич ишдан олинганидан кейин. 

Мен учун "Насаф", "Сурхон" янгилик эмас эди. Уларнинг қандай ўйнашини, қандай ҳимояланиб, қандай ҳужум қилишини билардим. Эътибор берган бўлсангиз, биринчи даврада ҳам биз "Насаф"га ҳеч қандай имконият қолдирмагандик. Айтмоқчиманки, биз ўз майдонимизда чемпионни ютишимиз тасодиф эмасди. Истаган мутахассис ўша баҳсни таҳлил қилиб кўриши мумкин, биз ўйин томонидан "Насаф"га имкон бермагандик.

Айтиб ўтганимдек, бу йил жамоамиз учун оғир ўтди. Омадсиз стартдан кейин анча қийналдик. Тўғри айтдингиз, 14 та дуранг ўйнадик ва бугун ўша дуранглар бизга ас қотди. Ўша баҳсларда дуранг эмас, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Натижада, жамоа тақдири анча олдин ҳал бўларди. 

"Қўқон-1912" ўйинига келсак — оддий жамоа эмас. Яхши легионерлар бор, олий лигада тўп тепган футболчилар бор. Бу йил бизда ПРО-Лигада оддий жамоалар йўқ. ПРО-Лигадан тўртта жамоа олий лигага йўлланма олиши шунчаки эмас. Бу оддий ҳолат эмас. Ўша "Бухоро", ўша "Машъал", ўша "Қўқон". Тушуняпсизларми, улар ёмон жамоа эмас. 

Қўқонда ўйинга кўрсатма бошқача эди. Биз кўпроқ тўпни назорат қилишимиз керак эди. Лекин биз кўпроқ рақибнинг ўйинига мослашиб қолдик. 75 ёки 77 дақиқада битта стандарт, бурчак тўпидан гол уриб кетишди. Назоратни йўқотиб қўйдик. Пенальтилар серияси эса ўша ерда ҳам айтиб ўтдим, бу психология ва омад. Омад ўшанда "Қўқон"га кулиб боқди. 

Кейинги йил бўйича ҳали режа тузганимиз йўқ. Чунки асосий вазифамиз — Суперлигада "жон сақлаб қолиш" эди. Кейинги йилга қайси мутахассис келишини раҳбарият ҳал қилади. Охирги турларда менга ишониб, жамоани топширишди. Мен ўзимни "Металлург" учун, Бекобод учун қўлимдан келганини қилдим. Хурсанд бўлганим, йигитлар мен нимани истаётганимни тушунишди,    менга қулоқ солишди ва биз шу натижага эришдик. Қолганини раҳбарият ҳал қилади".



Rating: +3   

Comments

+2   
09 dec 19:12:53
Hayatulla Hamidov
Reply to comment by Азимжон Кенжаев
2025 йил Насафдан какшаткич голларни кутиб оласила вакт ганимат курсатади Насаф силага фора берганди
Natija gapiradi nasaf kuchlidir lekin 1.2 yutdik
+2   
09 dec 19:09:18
Маматов Муҳаммад
Мен ўзимни "Металлург" учун, Бекобод учун қўлимдан келганини қилдим.
Респект Илёс Қурбонов
   
09 dec 21:06:13
Rasul M
Olimpikni tushib ketishi uyushtirildi sababi Olimpik olimpiyadadan keyin ochko kam ishladi faqat birinchi davradagi ochkolar bilan yurdi Shunchaki xammasini xaqqoniga oxshatishmoqchi bolishdi Metallurgda xusumatim yoq lekin Mavsum davomida Lanj futbol korsatishdi shundan qogani normalni Nasaf Xaqli champion boldi Surxon kam byudjet bilan yaxshi oyin namoyish etishdi...Dinamo chiroyli Futbol boyicha champion Muxlislar boyicha Andijon champion...Pahktakor lanj mavsum otkazdi Bunyodkor qiyin vazifani udalladi
   
09 dec 20:03:59
Abdusalom Mirzayev
Металлургда пул кўп.
   
09 dec 19:13:55
Islombek
Metaallurg tuwib ketmasligi aniq kerak edi chunki 6 ochko beriwimiz kerak
   
09 dec 18:54:35
Алишер Абдушохидов
Олимпик олимпиададан кейин тугаши аниқ эди хамаси режа асосида тугади
   
09 dec 18:45:41
Ўзбек футболининг муҳлиси
У бўлди, бу бўлди Металлург Суперлигада қолди...
   
09 dec 18:42:03
Кодир
Бир амалаб эпладиларинг ярим Хумо.муз саройида ярми яшил майдонда уйнади футболчилар табриклайман металлургди
-1   
09 dec 19:17:12
Murod Rajapov
Juda ajoib gap yoq,Paxtakorni Bunyodkorga yutqazishi Nasafni neftchiga yutqazishi okmk metallurgga maglub bolishi xammasi tasodif zor gap yoq
-1   
09 dec 19:11:20
Азимжон Кенжаев
2025 йил Насафдан какшаткич голларни кутиб оласила вакт ганимат курсатади Насаф силага фора берганди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика