Илкай Гюндоган: "Келажагим ҳали ҳал қилинмаган"
04 jun 2023 12:12
News
Илкай Гюндоган: "Келажагим ҳали ҳал қилинмаган"
"Манчестер Сити" футболчиси Илкай Гюндоган Англия Кубоги финалидан кейинги фикрларини билдирди.
"Финалда ғалабага эришиш - доимо ўзгача. Ҳар бир совриннинг муҳимлилиги бор. Бу гуруҳ футболчилари шундай лахзаларга лойиқ. Жуда яхши ўйин намойиш қилдик, иккинчи бўлим зўр ўтди. Биз яна бир совринга лойиқ эдик.
Келажагим? Менга ўз қадриятим қандай эканлигини кўрсатадиган кунлар керак эмас. Буни биламан. Бу жамоада 7 йилдан буён ўйнаяпман. Ҳали ҳеч нима ҳал бўлмаган", - деди Гюндоган.
Ёзда ярим ҳимоячининг "Барселона"га ўтиши борасида гап-сўзлар тарқаганди. Кейинчалик буни футболчининг ўзи рад қилганди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments