Latest news

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  0 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  9 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  16 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  25 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  52 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  523 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

Илк қадамлардан то профессионал футболгача бирга ўсган эгизаклар бир-бирига қарши News

Илк қадамлардан то профессионал футболгача бирга ўсган эгизаклар бир-бирига қарши

"Аякс" тарбияланувчилари бўлган эгизак ака-укалар илк бор рақиб сифатида рўбарў келди.

Ўйиндан олдинги кечани улар уйда ўтказган. Футболчиларнинг онаси учрашувни ҳаяжон билан трибунадан кузатди.

Якшанба куни кўплаб грандлар қаторида "Аякс" ҳам кутилмаганда мағлубиятга учради. Амстердамликлар чемпионатни қаторасига 7 ўйинлик мағлубиятсиз серия билан бошлаганди (тўплар нисбати 30:1), "Утрехт"га ютқазиб қўйишди.

Беллашувдаги ягона гол 77-дақиқада "Утрехт" ҳимоячиси Жанго Вармердам томонидан киритилди, голли узатмани эса 61-дақиқада захирадан туширилган 20 ёшли Квинтен Тимбер амалга оширганди. 

Унинг эгизак-акаси "Аякс" аъзоси Юрриен Тимбер, самарали ҳаракатлар амалга ошира олмаган бўлса ҳам, тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бу Квинтен учун эгизагининг ўйини борасида ҳазиллар қилиши учун қулай фурсат эди, спортчилар ҳамон бир уйда истиқомат қиладилар (Утрехт ва Амстердам ўртасидаги масофа бор йўғи 40 км). Бироқ Юрриен "сувдан қуруқ чиқишга" имкон топди.

"Бахтимга, эртага терма жамоа ихтиёрига бориб қўшиламан. Шундай экан мен маълум вақт уни кўрмай тураман", – деб ҳазил қилди у ўйиндан сўнг.

"Аякс" танаффусдан олдин 19 очко билан етакчиликни сақлаб турибди, лекин "Утрехт" 17 очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олди. Ака-уканинг онаси Мэрилин бу ўйинда ҳар икки ўғли учун қайғургани турган гап.

Тимберлар – "Аякс" тарбияланувчилари, аммо шу ёз Квинтен "Утрехт"га кўчиб ўтди. Улар илк бор майдонда бир-бирларига қарши тўқнаш келишди. Қаҳрамонларимизнинг онаси ҳиссиётлари ғалатироқ бўлганини "De Telegraaf"га берган интервьюсида айтиб ўтди: "Бу буткул ўзгача. Бирга катта бўлган, барча ишни бирга бажарган икки йигит бирдан майдонда қарама-қарши ҳолатда. Биз бутун ҳафта давомида шу ўйин ҳақида гаплашдик. Болалар битта хонада ухлашади ва кечалари болахонада уйқудан аввал ҳам бўлажак ўйин ҳақида гаплашиб ўтиришарди.

Ўйин куни оналари ўғилларига таъсирли мурожаат йўллади: "Бу уруш эмас. Гап ғалаба ёки мағлубиятда ҳам эмас. Ҳар қандай қийинчиликларда ҳам бир-бирингизни қўллаб-қувватланг. Бир вақтлардаги ажойиб кунлардаги каби. Болаликдаги орзулар, қишнинг совуқ тонгларида мактаб томон бирга ўтилган йўл. Бу 90 дақиқа ҳақида эмас, 20 йиллик ака-ука муҳаббати ҳақида. Мен сизлар билан фахрланаман. Доимо соғ-саломат бўлинглар, ўпиб қоламан. Онангиз".




Дарвоқе, қаҳрамонларимиз она фамилиясини олишган. Оталарининг фамилияси – Мадуро фамилияси остида улар 2018 йил февралига қадар ҳаракат қилишди, бироқ кейин номаълум сабабларга кўра, уни алиштиришга қарор қилишди. Ака-укалар оналарини ўзларининг кумирлари деб аташади, чунки айнан у беш нафар фарзандни тарбиялаган.

"Ҳар ўйин бир нарса ҳақида ўйлайман: "Мен онам завқланишига имкон яратиб беришим зарур". Менинг энг катта мотивациям ойим, — дейди Юрриен. — Шу кунгача улар биз учун жуда кўп нарса қилганлар ва энди биз жавоб беришимиз мумкин. Онам доим ишлардилар, беш нафар фарзандни тарбиялаб, яна бизнинг ўйинларимизга боришга ҳам имкон топардилар. Биз жуда боғланиб қолганмиз ва шу сабаб ҳамон бир уйда яшаймиз".

2018 йил ака-укалар Нидерландия термаси сафида U-17 Еврода ғолиб бўлишди. Улар барча ёш тоифасидаги терма жамоалардан ўтишди, лекин марказий ҳимоячи Юрриен миллий терма сафида ҳам 6та ўйинда иштирок этиб улгургди (эътиборлиси, Евронинг тўртта ўйинидан учтасида у майдонга туширилди).



Сентябрда Туркияга қарши ўйиндан аввал Квинтенни ҳам термага чақиришганди.

Квинтен АПЛ ҳақида орзу қилади: "Англия лигаси — жуда қизиқарли, бу аниқ менинг орзум. Ҳар ҳафта шиддатли ўйинлар, ҳаяжон. Ва ҳар учрашувда шу аввалдан такрорланади".

Юрриеннинг фикрлари эса "Барселона" билан "банд". "Охирги пайтлар бу ҳақида кўп эшитяпман. Менимча, бу "Аякс" қайсидир жиҳатлари билан "Барселона"га ўхшашлиги учун бўлса керак. Тўпга эгалик қилиш, юқори ҳимояланишни билиш. Ҳар икки клуб ҳимоячиларидан шу нарсани талаб қилади. "Барселона" — чиройли клуб. Ҳеч ким "йўқ" демади, бироқ ҳозир менга шу ерда, "Аякс"да яхшироқ, — деб тан олади Юрриен AD.nl нашрига берган интервьюсида.

Амстердамликлар устози Эрик тен Хаг "Барса"да Рональд Куманга ўринбосарлар қаторида фаворитлигини инобатга олсак, яқин келажакда Юрриенни Ла Лигада кўриш вариантини имконсиз деб бўлмайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика